...

...

@AGROBLOGER

Беларусь Президенти Александр Лукашенко тажриба майдонларида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев юборган полиз экинлари уруғлари ҳосили йиғиб олинди.

  • Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг тажриба майдонларида кузги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳосили йиғиш бошланди. У ерда Шавкат Миризиёев юборган полиз маҳсулотлари уруғлари ҳосили ҳам йиғиб олинди. Бу ҳақда Беларусь президенти матбуот хизмати хабар берди

Тарвуз-қовун етиштириш ўзига хос ютуқ сифатида изоҳланган

Хабарда айтилишича, президент Лукашенко турли экинларни синовдан ўтказишни ўз анъанасига айлантирган. Президент тажрибасига кўра мамлакатда тарвуз-қовун етиштириш тажрибаси ўзига хос ютуқ сифатида изоҳланган.

“...улар ҳатто тарвуз етиштиришни ўрганди. Мамлакатда фақат бу эмас қовун ҳам етиштирилмоқда. Бу йил қовун ва полиз маҳсулот(уруғ)лари тўғридан-тўғри Ўзбекистондан келтирилди. Беларусь раҳбарининг илтимосига биноан унинг ҳамкасби ва дўсти Шавкат Мирзиёев ўзбек қовунларининг энг яхши уруғларини юборди”, дейилади хабарда.

Ушбу қовунлар бир неча кун олдин президент иссиқхонасидан йиғиб олинган. 

Беларусда Ўрта Осиё мевали дарахтлари ҳам ўстирилмоқда


Хабарда Лукашенко Беларусь ва Тожикистон дўстлик боғини ҳам назорат қилаётгани айтилган. У ерда Ўрта Осиёнинг ўрик, гилос, олма кўчатлари ва энг яхши узум навлари етиштирилмоқда.

Хабарда президент тажриба майдончалари бир неча йиллардан буён маҳаллий селекционерлар учун мамлакатдаги тажриба майдончаларидан бири бўлиб хизмат қилиб келаётгани келтирилган.


togri.uz

@AGROBLOGER

Report Page