...

...

@AGROBLOGER

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов 21-22 сентябрь кунлари Термиз шаҳрида ўтказилган “Open South International Business Forum II” халқаро бизнес-форумида иштирок этган Афғонистон Ислом Республикасининг Қандаҳор вилояти делегацияси аъзолари билан учрашди.

Қандаҳор савдо саноат палатаси раиси Юсуф Юсуфий раҳбарлигидаги делегация аъзолари Ўзбекистонда етиштириладиган қора кишмиш экспортига қизиқиш билдиришларини маълум қилишди.

Уларнинг айтишича, Ўзбекистон бундай турдаги узумни энг сифатли етиштирадиган мамлакатлардан бири. Қандаҳорлик тадбиркорлар Ўзбекистон кишмишини Қандаҳор орқали Ҳиндистонга ҳам экспорт қилиш мумкинлигини айтишди.

Шунингдек, делегация вакиллари Қандаҳорнинг машҳур анорини Ўзбекистонда етиштириш борасида таклиф билан чиқишди. Сурхондарё вилояти ҳокими бу лойиҳага қизиқиш билдирди ва қандаҳорлик тадбиркорларга бу борада ёрдам беришини маълум қилди. Тўра Боболов қандаҳорлик меҳмонларга Шерободдаги анорзорларни ҳам томоша қилишни таклиф қилди.

Мамлакатимизга илк бор ташриф буюрган қандаҳорлик расмийларга Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов ҳамроҳлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Open South International Business Forum II” халқаро бизнес-форуми доирасида инвестор ва хорижий корхоналар билан умумий қиймати 429,7 млн. долларга тенг бўлган 76 та инвестициявий ва экспорт шартномалари имзоланди.


xs.uz

@AGROBLOGER

Report Page