...

...

@Jizzax

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмовнинг ўлими сабаби маълум қилинди.


«Бундан икки йилча аввал Шуҳрат Қаюмов билан бир съёмка давомида анча суҳбатлашиб қолганимизда, у киши кўп вақтдан бери бетоблиги ва бу бетоблигининг сабаби эса ‘област’ларнинг бирида ўтказган тўй маросимида очиқ ва сершамол бўлган ерда терлаб туриб, қўшиқ айтгани ва шу тадбирдан сўнг икки томонлама пневмония бўлгани, бу касалликнинг давоми эса саратон касаллигига уланиб кетгани ва бу касалликка даво излаб Москва шаҳрига бориб келгани ҳақида тушкун бир кайфиятда сўзлаб бериб, мени ғамгин қилган эди.

Минг афсуски, бу бедаво дард бугун сафимиздан яна бир дўстимизни олиб кетди. Яхши сухандон, хонанда, самимий ва камтарин инсон Шуҳрат Қаюмов ўз мухлислари қалбида абадий яшайди.

Руҳингиз шод, охиратингиз обод бўлсин дўстим, дийдор қиёматга қолди», — дебя изоҳ қолдирган хонанда Моҳира Асадова.

Report Page