...

...

AGROBLOGER

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарори ижроси юзасидан Сирдарё вилояти «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятида ғалла ва пахта майдонларига кимёвий препаратлар ва суспензия сепиш, пуркагич билан ғўза баргини сунъий тўктириш (дефолиация) хизматлари бўйича қўлланилаётган нархлар сўров ўтказиш орқали ўрганилди.


Аниқланишича, вилоят «Агрокимёҳимоя» ҳудудий АЖ томонидан 2019 йилда 94 минг 743 гектар пахта ва ғалла майдонига кимёвий препарат ва суспензия сепилган. Ушбу хизмат учун нарх рентабеллик даражасини 1 гектарга 1721 сўм ошиқча нарх қўллаш оқибатида, 162,9 миллион сўм асоссиз даромад олинган.


Шунингдек, 2019 йилда ОВХ пуркагичи билан ғўза баргини сунъий тўктириш (дефолиация) хизмати жами 31 минг 33 гектар ер майдонида амалга оширилиб, нарх рентабеллик даражасини 2586 сўм ортиқча нарх қўллаш оқибатида, 80,2 миллион сўм асоссиз даромад олинган.


Бундан ташқари, 2020 йилда пахта ва ғалла майдонларига кимёвий препаратлар ва суспензия сепиш хизмати жами 51 минг 923 гектар ер майдонида амалга оширилиб, нарх рентабеллик даражасини 2007 сўм ошиқча қўллаш оқибатида, 104,2 миллион сўм асоссиз даромад олинган.


“Агрокимёҳимоя” ҳудудий АЖ томонидан 2019-2020 йиллар давомида нархларини рентабеллик даражасини нотўғри қўлланиши оқибатида жами 347,4 миллион сўм даромад олингани аниқланди.


Монополияга қарши курашиш Сирдарё вилояти худудий бошқармаси махсус комиссиясининг 2020 йил 4 сентябрдаги қарорига асосан истеъмолчилардан олинган 347,4 миллион сўм асоссиз даромад 170 фермер хўжалиги билан қайта ҳисоб-китоб қилиниб, истеъмолчилар манфаати қайта тикланди.


@AGROBLOGER канали

uza.uz

Report Page