...

...

AGROBLOGER

Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган ўсимликлар карантини соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилишида ушбу масала алоҳида тилга олинди.

Биринчидан, ҳар қандай маҳсулот айниқса қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортбоп, халқаро талабларга жавоб бериши учун ўсимликларни ҳимоясига жуда жиддий эътибор қаратиш лозим. Бу йўналишда Ўсимликлар карантини инспекциясининг ташкил этилганлиги айни муддао бўлди. Боиси мазкур ташкилот хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касаллиги, бегона ўтлардан республика ҳудудининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, ички ва ташқи ўсимликлар карантини бўйича давлат тадбирларининг самарали тизимини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг мамлакат ичида тарқалишини олдини олиш билан тизимли шуғулланади. Чунки биргина зарарли организмни уруғ, кўчат каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари орқали мамлакатга киритиб, бутун қишлоқ хўжалигини издан чиқариш мумкин. Бундай мудҳиш ҳолатлар хорижий мамлакатлар тажрибасида бир неча бор кузатилган. Масалага ана шу ракурсдан қаралса, инспекциянинг ўрни нақадар муҳимлиги яққол намоён бўлади.


Иккинчидан, аграр соҳанинг илмий салоҳиятини ошириш, халқаро сертификация тизимини татбиқ этиш ҳам ниҳоятда долзарб аҳамиятга эга. Бу тизимнинг фаол йўлга қўйилиши сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг гарови десак тўғри бўлади. Негаки илм-фан ютуқларисиз бирор соҳани ривожлантириб бўлмаслиги исбот талаб этмайдиган ҳақиқат. Зеро, янги навларни яратишдан тортиб, маҳсулотларни қадоқлашгача бўлган жараён илм-фан ютуқларига таянади.


Умуман олганда йиғилишда қишлоқ хўжалиги соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш, давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш, ўсимликлар карантини кучайтириш мақсадида соҳага замонавий ресурс тежамкор технологияларини жорий қилишга қаратилган муҳим вазифалар белгилаб берилди. Мазкур вазифалар ижроси мамлакатимиз экспорт географиясини кенгайтиришга хизмат қилади.


Дилбар Усмонова,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

uza.uz

@AGROBLOGER канали



Report Page