...

...

@AGROBLOGER

Вазирлар Маҳкамасининг “Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини қўшимча молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча молиявий манбалари этиб:

Ўзбекистон Республикасининг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари;

тижорат банкларининг халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб этилган хорижий кредитлари;

маҳаллий бюджет маблағларини жалб этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.

Белгиланишича:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган мақсадли комплекс дастурлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги билан келишилади;

боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш учун берилган ер участкаларидан самарасиз фойдаланган ер эгаларига нисбатан белгиланган ер солиғи ставкасининг уч баробар оширилган миқдори қўлланилади;

боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари томонидан маҳаллий бюджетга тўланадиган ягона ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ миқдорининг ўн фоизи;

боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш учун берилган ер участкаларидан самарасиз фойдаланган ер эгаларига нисбатан белгиланган ер солиғи ставкасининг оширилган миқдори Агентлик қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

майдони 10 гектардан кам бўлмаган янги интенсив боғ, шунингдек, 1 гектардан кам бўлмаган янги қурилган замонавий иссиқхона хўжалигида Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган агроном штат бирлигини ташкил қилинади;

янги интенсив боғлар, шунингдек, замонавий иссиқхона хўжаликларига жалб қилинган агрономлар академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Республика боғбонлар мактабида ҳар 3 йилда бир маротаба ўз маблағлари ҳисобидан малакасини оширади;

2020 йил 1 январдан боғдорчилик хўжаликларига иқтисодий самарасиз ва яроқсиз боғларни бузиш харажатларини қоплаб бериш учун Жамғарма ҳисобидан субсидия берилади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб этилган хорижий кредитлар ҳисобидан 2020-2021 йилларда интенсив боғ барпо этиш ва замонавий иссиқхона қуриш учун лойиҳа ташаббускорларини аниқлайди ва бажарилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги интенсив боғ барпо этиш ва замонавий иссиқхона қуриш лойиҳаларига Ўзбекистон Республикасининг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасининг маблағларини жалб қилиш чораларини кўради.


kun.uz

@AGROBLOGER

Report Page