...

...

AGROBLOGER

Қайта кашф этилган ва Парма тепаликларида кенг тарқалиши мумкин бўлган қадимий помидор нави – Риччо ди Парма (Riccio di Parma) ҳосилини йиғиш давом этмоқда.

Маҳаллий фермерлар навни янгидан жонлантириш учун ассоциация тузишди. Ҳозир лойиҳага учта компания қўшилди, лекин у барча манфаатдор томонлар учун очиқ, деб хабар бермоқда FreshPlaza ҳаволасига таяниб EastFruit.

“Бу йил биз органик деҳқончилик услубида 14 мингга яқин ўсимлик етиштирмоқдамиз. Об-ҳаво бизга ёрдам берди, помидор соғлом, Brix қиймати юқори ва у ёрқин қизил рангда. Бозорда килограмми тахминан 3,80 евродан сотилмоқда”, дейди ассоциация президенти Габриэле Колла.


Ўсимликлар вертикал ўсиш учун махсус таянчда ўстирилади ва ҳар бир ўсимлик 2-3 та помидор беради, уларнинг ҳар бири биринчи гуллашдаёқ 1,2 кг вазн олади. Шундан сўнг ҳажм бироз пасаяди, лекин йириклигича қолади.

«Riccio di Parma помидори қовурғасимон шаклда ва жуда ширин, қирраси бироз нордон. Пўстлоғи юпқа, шунинг учун уни фақат қўлда йиғиш мумкин. Айнан шу боис ҳам, ушбу нав истеъмолдан чиқариб юборилган эди. Кўчатларнинг баландлиги икки ярим футгача етиши мумкин. Уларни салатга қўшиб ёки бошқа сабзавотлар билан истеъмол қилиш мумкин, шунингдек, соуслар тайёрлашга ҳам мос келади”, дейди Габриэле.

Профессор Карло Роньони раҳбарлигида Ассоциация ушбу маҳаллий навни қайта жонлантириш учун тадқиқот ва уруғлик сараловини олиб борди.

Профессор Роньони помидорнинг потенциалини кўра билди, зеро, мазкур нав қайта ишлаш ва консервалашда қўл келади. Олимнинг қатъияти туфайли кўпчилик унинг ғояларига хайрихоҳлик билдирди. Ва Riccio di Parmaни етиштириш маҳаллий иқтисодиётнинг ажралмас қисмига айланди, ҳозир у қайта тикланмоқда.


 EastFruit

AGROBLOGER канали


Report Page