...

...

@AGROBLOGER

Австралиялик олимлар сўзларига кўра, саратон хавфини камайтиришнинг асосий усули соғлом турмуш тарзидир. Шундай бўлишига қарамай, олимлар кофе, балиқ, сут ва сут маҳсулотлари онкологик касаллик хавфини камайтиришини аниқладилар.

  • Австралиялик олимлар қайси маҳсулот ичак саратон хавфини камайтириши мумкинлигини аниқладилар. Бу ҳақда Medicalxpress нашри хабар қилди.

Ичак саратони хавфини қандай камайтириш мумкин?

Олимларнинг сўзларига кўра, саратон хавфини камайтиришнинг асосий усули соғлом турмуш тарзидир. Улар етарли жисмоний фаоллик билан шуғулланиш, шунингдек, қорин бўшлиғи атрофидаги ортиқча ёғдан сақланиш жуда муҳим деб ҳисоблашади.

Саратон даволанишида ёрдам берувчи маҳсулотлар

Ичак саратони билан оғриган беморларни ўрганиш натижаси шуни кўрсатдики, кунлик қаҳва, ёғли балиқ, сут ва сут маҳсулотлари истеъмол қилиниши беморларнинг ҳолати яхшиланишига ҳамда касаллик хавфини камайишига сабаб бўлган.

Ичак саратони қандай пайдо бўлади?

Мутахассисларнинг таъкидлашича, чекиш ва нотўғри овқатланиш натижасида 35 фоиз аҳолида ичак саратони пайдо бўлади. Шунингдек, қизил гўшт истеъмоли ҳам касалликнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Шу боис шифокорлар ёғ ва гўшт маҳсулотларини кунига 100 гр миқдордан ортиқ истеъмол қилмаслик лозимлигини айтишяпти.


togri.uz

@AGROBLOGER

Report Page