...

...

AGROBLOGER

Сохта ун шудринг касаллигида ҳам ҳақиқий ун шудринг касаллигидагига ўхшаган ташқи аломатлар намоён бўлади. Сохта ун шудрингни переноспорлилар оиласига мансуб бўлган замбуруғсимон оомицет организмлари келтириб чиқаради.

Одатда бодринглар сохта ун шудринг билан оммавий гуллаш даврида ёки ҳосилга кириб бошлаганда касалланади, бироқ кўчатлар илк 3-4 япроқ чиқарган даврида бу касаллик ҳужумига учраган ҳолатлари ҳам кузатилади.

Бодрингдаги сохта ун шудринг касаллиги белгилари

Бу касалликнинг илк белгилари баргларда вақт ўтиши билан тўқлашиб борадиган оч, сариқ-яшил доғларнинг пайдо бўлиши орқали намоён бўлади. Доғлар барг пластинкаларининг устки қисмида пайдо бўлиб, пастки қисмида эса уларга кулранг-бинафшарангли споралар қопламаси (ғубори) ҳамрохлик қилади.

Вақт ўтиши билан доғлар каттариб, баргларнинг катта қисмини эгаллаб боради. Ундан сўнг барг қўнғирлашиб қолади, нозиклашиб, уваланиб бошлайди. Ўсимлик фотосинтез қилиш имкониятини йўқотади ва шу туфайли нобуд бўлиши мумкин.

Пероноспорознинг ривожланиб боришига юқори намлик сабаб бўлади. Юқори намлик зооспораларнинг баргларга кириб олишга ёрдам беради. Споралар ҳудуд бўйлаб жуда тез тарқалади ва қўшни ўсимликларни зарарлайди.

1-расм. Пероноспорознинг илк аломатлари - сариқ, сўнгра қўнғирлашиб бораётган доғлар

Бодрингдаги сохта ун шудрингни олдини олиш

Бодрингга сохта ун шудринг тушишини олдини олиш учун экинни етиштиришнинг агротехникасига (экиш схемаси, ҳарорат ва намлик режимига амал қилиш) ва алмашлаб экишга қаттиқ амал қилиш, ушбу касалликка чидамли бодринг навларини экиш. Шунингдек уруғни экишдан олдин зарарсизлантириш тавсия этилади.

Томорқадаги барча ўсимлик қолдиқларини йўқатишни унутмаслик, ҳамда кузда ерни чуқур ағдариб (ҳайдаб) чиқиш, шунингдек иссиқхона конструкцияларини дезинфекция қилиш лозим.

Бодрингдаги сохта ун шудринг касаллигини даволаш

Касалликнинг илк аломатларида, 10-14 кун оралиғи билан бир неча бор мочевина (1 л сувга 1 г миқдорида), 1% ли бордо суюқлиги, 0,4% ли мис хлорокиси, Фитоспорин-М ёки Гамаир аралашмасини бодринг экинларига сепиб туринг.

Ҳудудда ўсимлик қолдиқларини йўқотишни унутманг – уларда касаллик қўзғатувчиси қишлаб қолиши мумкин.

Агар касаллик мавсум охирида пайдо бўлган бўлса, ҳосил йиғиштириб олиниб, палаги ёқиб юборилади.

Бодрингдаги ҳақиқий ун шудринг касаллигида бўлгани каби сохта ун шудринг касаллигини четлаб ўтиш учун профилактика чораларини кўриш яхшироқ бўлади. Чунки касаллик тушганидан сўнг экинларга узоқ вақт ишлов бериш ишлари билан шуғулланиш керак бўлади.


@AGROBLOGER канали

 sadoezh.ru

dehqon.uz

Report Page