...

...

AGROBLOGER

1. Альбина (Муаллифлари: Чернова Г.М., Олехнович Г.С., муаллифлик гувоҳномаси №3822, берилган санаси: 24.10.1984 й.) Ҳосилга 8-10 ёшдан киради. Ёнғоқлари ўртача катталигда 17мм х10мм х09 мм, оғирлиги - 0,85 г, мағзининг чиқиши - 54%, чўзинчоқ - эллипс шаклида. Пўчоғининг очилиш даражаси бир томонли, чокини ½ гача. Пўчоғи ингичка, бироз ғадир -будирли, оқроқ рангда. Мағзи ширин. Нав августнинг иккинчи декадасида пишади. Битта мураккаб мевалар мажмуасида 70 тача ёнғоқ бўлади. Ҳосилдорлиги - 8 ц/га. Замбуруғли касалликларга жуда чидамли. Ҳосилнинг умумий массасига нисбатан ёнғоқларининг “оғзини” очилиши даражаси 85%. Плантацияларда 100-120 дона (гектарига) жойлаштириш тавсия этилади.

2. Октябр. (Муаллифлари: Чернова Г.М., Олехнович Г.С., муаллифлик гувоҳномаси №5480, берилган санаси: 26.12.1990 й.). 12-15 ёшда мева бера бошлайди. Ёнғоқлари йирик, катталиги 22мм х16мм х15 мм, ўртача бир ўлчамли, тухум шаклида, ёнғоқнинг оғирлиги -1,0-1,15, мағзини чиқиши - 51%. Пўчоғини очилиши икки томонлама, чокини 2/3 узунасигача. Пўчоғининг йўғонлиги ўртача, бироз ғадир-будур, тўқ-кулрангли. Мағзини мазаси ширин. Августнинг иккинчи ярмида пишади. Битта мураккаб мевалари мажмуасида 15 тагача меваси бўлади. Ҳосилдорлиги 10 ц/га гача. Замбуруғли касалликларга ўртача чидамли. Ҳосилининг умумий оғирлигига нисбатан ёнғоқларининг “оғзини” очилиши 75% ни ташкил этади. 1 га майдонга 180-200 та ўсимлик жойлаштириш тавсия қилинади.

3. Тоғ марвариди. (Муаллифлари: Чернова Г.М., Олехнович Г.С., муаллифлик гувоҳномаси №4256, берилган санаси: 03.12.1986 й.). 12-15 ёшдан ҳосил бера бошлайди. Ёнғоқлари йирик 19мм х13мм х12мм, бир ўлчамли, думалоқ шаклда, ёнғоғини массаси - 0,95 г, мағзини чиқиши - 50%. Пўчоғини ёрилиши - икки томонлама, чокини 2/3 қисмини ташкил этади. Пўчоғи ингичка, бироз ғадир - будир кулранг тусли. Мағзи ширин. Кеч пишар нави августнинг учинчи декадасида пишади. Мураккаб мева органида 10 тагача мева бўлади. Ҳосилдорлиги 8ц/га гача. Замбуруғли касалликларга ўртача чидамли, мевалари зараркунандаларга чидамли. “Оғзи” очилган мевалар ҳосилнинг умумий оғирлигига нисбатан 90%. 1 га майдонга плантацияда 180-200 та ўсимлик жойлаштирилади.

4. Зорька. (Муаллифлари: Чернова Г.М., Олехнович Г.С., Савченко А.Д., Имомқулов З.А., муаллифлик гувоҳномаси №85/13, берилган санаси: 24.02.2006 й.). Ҳосилга 8-10 ёшдан кира бошлайди. Ёнғоқлари йирик 22х14х12 мм. Овал шаклли, бир ўлчамли, ёнғоғини оғирлиги - 1,251,30 г, мағзини ёрилиш даражаси икки томонлама, чокини ¾ қисмигача. Пўчоғи ингичка, силлиқ, оқ рангли. Мағзи ширин, кеч пишувчи нав, сентябрнинг биринчи декадасида пишади. Мураккаб мева мажмуасида ёнғоқлар 10 донагача бўлади. Ҳосилдорлиги 8 ц/га. Замбуруғли касалликларга чидамли ва мевалари зараркунандаларга чидамли. Очилган ёнғоғини кўрсаткичи 100% ни ташкил қилади. Плантацияда жойлаштириш - 150 дона /га (расм 12).

5. Орзу нави. (Муаллифлари: Чернова Г.М., Олехнович Г.С муаллифлик гувоҳномаси №3823, берилган санаси: 24.10.1984 й.). Ҳосилга 10-12 ёшдан кира бошлайда. Ёнғоқлари йирик 19мм х14мм х13 мм, ўртача ўлчамли, эллипс шаклида, ёнғоғини оғирлиги - 0,98 г, мағзини чиқиши - 53%. Пўчоғи икки томонлама очилади. Мағзи ширин. Августнинг биринчи декадасида пишади. Битта мураккаб мевада 18 тагача ёнғоқлар бўлади. Ҳосилдорлиги 10ц/га гача. Юқори ҳосилдор гуруҳига киритилган. Мевалари зараркунандаларга жуда чидамли. Пўчоқлари ҳосилнинг умумий оғирлигига нисбатан 75-80% га очилган. Плантацияда 1 га майдонга 100-150 дона ўсимликни жойлаштириш тавсия этилган.

Орзу нави.

 

@AGROBLOGER канали

Чернова Г.М.

dehqon.uz

Report Page