...

...

AGROBLOGER

Юртимизда етиштирилган экологик тоза мева-сабзавотлар ва полиз экинлари хорижда жуда қадрланади. Сабаби, хорижда сифатли, ҳавфсиз маҳсулотга харидор доим топилади.


Шундай бўлсада, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишда, аввало, уларнинг фитосанитар ҳолатини баҳолаш ва баҳолатиш бугунги кун талаби ҳисобланади. Бунинг учун етиштирилган ҳосил зарарли организмлардан холи бўлиши даркор.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўздавкарантин” испекцияси бу борада қишлоқ меҳнаткашларига яқин кўмакчи бўлмоқда.


Экспорт учун янги бозорларни очишда амалий ишлар қилмоқда. АҚШ бозорига кириш учун мамлакатимизда етиштирилган бир қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича олинган фитосанитар рухсатнома улардан бири.


Бунда америкалик мутахассислар юртимизнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиб, 10 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотини АҚШга экспорт қилинишини расман тасдиқланди. Энди ловия, мош, нўхот, ерёнғоқ, бодом, ёнғоқ, майиз, ўрик, олхўри ва анжир кўп миқдорда уларнинг бозорига етказиб берилади. Тадбиркорлар эндиликда юқорида саналган маҳсулотларни АҚШ га экспорт қилишлари мумкин.


Тадбиркорлар маҳсулотларни фитосанитар тоза ҳолатда, карантин объектларисиз, яъни мамлакатимиз имиджига салбий таъсир қилувчи омиллардан холи тарзда юборишлари мақсадга мувофиқ. Фитосанитар ҳолатни ўрганиш учун эса, албатта, инспекциянинг исталган ҳудудий бошқармаларига, Ўсимликлар карантини чегара масканларида ўрнатилган ишонч рақамларига мурожаат қилишлари мумкин. Қадоқловчи корхоналарини давлат рўйхатига киритиш истагида бўлган экспортёрларга мурожаат қилишлари мумкин.

Шунингдек, яқин вақт мобайнида АҚШ томон қовун экспортига рухсат берилиши кутилмоқда. Бу бўйича қовуннинг фитосанитар хавфи анализи якунланиш арафасида турибди. Шунингдек АҚШ бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича қизиқиш билдириб, уларнинг Америка бозоридаги рақобатбардошлигини ўрганмоқда.


@AGROBLOGER канали

ЎзА, uza.uz

Report Page