...

...

AGROBLOGER

Россельхознадзор Ўзбекистон нектаринларида карантинли вирус – қўнғир монилиоз чиришни аниқлади.

Ташкилот матбуот хизматининг хабарига кўра, 10 сентябрь куни Россельхознадзор ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ўртасида видеоселектор шаклидаги музокаралар бўлиб ўтган.

Россия томонининг хабар беришича, ўзбек нектарин партияларида ЕОИИ аъзолари учун карантинли замбуруғ касаллиги – қўнғир монилиоз чириш (Моnilinia fructicola) аниқланган.

Россельхознадзор илгари мазкур карантин объекти ўзбек меваларида аниқланмаганини айтиб, тергов ўтказишни, нектаринларнинг келиб чиқишини аниқлаш ва Россияга фақат касалликдан ҳоли зоналарда етиштирилган маҳсулотлар етказиб берилиши таъминланишини сўраган.

Қўнғир монилиоз чириш нафақат данакли мевалар, балки уруғли экинларга ҳам таъсир кўрсатиши таъкидланди, уларни ҳам Ўзбекистон томони диққат билан текшириши лозим.

«Мулоқотнинг яна бир мавзуси – ўзбек маҳсулотларида Шарқий мевахўр капалаклар (Grapholitha molesta Busck) касаллиги тез-тез аниқланишидир. Ўзбекистон томони мазкур турдаги ҳашаротни аниқлаш бўйича импортёр-мамлакатлардан нотификациялар сони кўпайгани ва унинг тарқалишини назорат қилиш учун дастурни ўзгартириш ниятида эканини тасдиқлади», дейилади хабарда.

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Россельхознадзордан ўзбекистонлик мутахассислар учун Шарқий мевахўр капалакларга қарши курашиш ва товарлар фумигацияси усуллари бўйича ўқув-семинарлар ўтказишини сўраганлиги ҳам маълум бўлди.


EastFruit

AGROBLOGER канали

Report Page