...

...

AGROBLOGER

Жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон умумий қиймати 35,4 миллион долларлик 310 минг тонна картошка импорт қилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга кўп.

EastFruit таҳлилчиларининг қайд этишича, бу ўтган 20 йил мобайнидаги энг юқори кўрсаткичдир. Экспертларнинг таъкидлашича, картошка импорти ҳажми ошиши ички бозорда нархлар барқарорлашишига таъсир ўтказган.

Январь-июль ойларида картошка импорти бўйича аввалги рекорд ўтган 2020 йили қайд этилган эди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки 7 ойида картошка импорти ўтган йилги кўрсаткичдан 79,1 минг тоннага ёки 34 фоизга ошган.

2019 йилги маълумотлар – EastFruit таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, 2020-2021 йилги кўрсаткичлар –  Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга картошка импортининг деярли бутун ҳажми (99,7 фоиз) олти мамлакатдан етказиб берилган:

  • Эрон – 119 минг тонна (умумий импорт ҳажмининг 38,5 фоизи);
  • Қозоғистон – 85 минг тонна (27,4 фоиз);
  • Покистон – 75,5 минг тонна (24,4 фоиз);
  • Қирғизистон – 16,8 минг тонна (5,4 фоиз);
  • Нидерландия – 8,1 минг тонна (2,6 фоиз);
  • Россия – 4,2 минг тонна (1,4 фоиз);
  • Бошқа мамлакатлардан – минг тонна (0,3 фоиз).

Шу билан бирга, Ўзбекистондан ушбу маҳсулотнинг бошқа мамлакатларга экспорт улуши жуда кам.

Республика Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь ойи бошидан 2021 йилнинг июль ойи охирига қадар, яъни бир ярим йилдан кўпроқ вақт ичида картошка экспортининг умумий ҳажми атиги 2,9 минг тоннани ташкил этган.

2021 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 1,5 миллион тоннадан зиёд картошка етиштирилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 фоизга кўп.


kun.uz

AGROBLOGER канали

Report Page