...

...

AGROBLOGER

Қўл кучи кам, пахта майдонларининг асосий қисми аҳоли сийрак яшайдиган олис чўл туманларида жойлашгашган Жиззах вилоятида бу йил йиғим-терим қандай ташкил этилади?

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида “Жорий йил пахта ҳосилини йиғиб териб олишда теримчиларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш” мавзусига бағишланган очиқ мулоқотда ушбу масала муҳокама қилинди.

Мулоқат давомида, аввало, пахта теримига фақат кўнгиллилар жалб қилинши алоҳида таъкидланди. Пахтакор туманларга бошқа ҳудудлардан теримга келадиганлар учун етарли шароит яратиш алоҳида масъулият талаб этади.

—Бу йилги пандемия шароитида бошқа ҳудудга борадиган теримчилар учун барча шароит яратилади. Жумладан, ётоқ жой, овқатланиш, ишдан сўнг телевизор кўриб, радио тинглаш, газета ва китоблар мутолаа қилиши учун шароит яратиш масаласи ҳал этилмоқда.Теримчилар ўзи истаган муддатга шартнома тузиши мумкин. Хоҳласа бир ҳафта, хоҳласа 15 кун, хоҳласа бир ой. Ҳеч ким қанчадир муддатга шартнома тузишга мажбурланмайди. 

Кўнгилли равишда пахта термоқчи бўлганларга аввалдан 500 минг сўм берилади. Терган пахтасига белгиланган нархда пул олади. Бунинг учун улар билан шартнома тузилиши керак. Бошқа ҳудуддан келиб ишлаётган ҳар 100 теримчига бир ҳамшира бириктирилади, – дейди Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Жиззах вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Акбар Турсунов.

Шартномаларни расмийлаштириш жараёни маҳаллий бандлик марказлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳамда маҳалла вакиллари иштирокида амалга оширилиши ҳақида йиғилиш иштирокчиларига батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, санитария-эпидемиология ходимлари ётоқхоналарни дизинфекциялаш билан бирга пахтага чиқишидан олдин ҳар бир ишчининг тана ҳароратини ўлчайди.

Йиғилишда пахта теримига жалб қилишда меҳнат қонунларига қаътий риоя қилиш, уларга зарур меҳнат ва яшаш шароитлари яратилиши касаба уюшмалари ҳудудий ташкилотларининг доимий назоратида бўлиши алоҳида аҳамиятга эга бўлишилигига эътибор қаратилди.


@AGROBLOGER канали

Т. БЕКНАЗАРОВ, ЎзА

uza.uz




Report Page