...

...

@AGROBLOGER

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов гўшт нархи ошиб боришига озуқа захираси асосий сабаблардан бири эканлиги, бундан ташқари аҳоли томонидан кўп гўшт истеъмол қилинаётгани сабаб бўлаётганини таъкидлади.

  • Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Кўп гўшт еяпмиз. Овқатланиш маданияти йўқ"

Унда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов мамлакатда гўшт нархи ошиб бораётгани ҳақидаги саволга жавоб бераркан гўштнинг нархи биринчидан озуқа захираси билан боғлиқ эканлигини таъкидлади. Иккинчидан, “жуда кўп гўшт еяпмиз. Кўринг кимда йўқ касаллик? Бу “америка касаллиги” дейилади. Биз умуман қолган нарсаларниям керагидан кўпроқ ейишга ўрганиб қолдик. Овқатланиш маданиятимиз йўқ. Гўштниям исроф қилишни бошладик”, дея таъкидлади.

“Нархни бозорнинг ўзи бошқармоқда. Гўштнинг ошиши бозорнинг “олтин қоидаси” – талаб ва таклиф бўлган жойда нарх-наво ўйнайди. Нега гўшт етиштирувчининг ойлиги кўтарилмасин? Нимага унинг даромади ошмасин? Биз гўштни нархини икки баравар ошириш ниятимиз йўқ” деди.

Фермерлар кенгаши шунинг учун озуқа масаласини таъминлаш мақсадида бу йил пахтачилик хўжаликларининг 10% майдонида беда экишга рухсат берилганини қўшимча қилди. Бундан кутилган мақсад чорвачиликни ем-ҳашак билан таъминлаш ҳисобланади.

Статистика қўмитасига кўра

Статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2000-2016 йилларда Ўзбекистонда гўшт ва гўшт маҳсулотларини истеъмол қилиш миқдори ўсиб, йилига 44,4 килограммга етган.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалигига кўра

Аммо БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилотининг 2014 йилда Европа ва Марказий Осиёга бағишланган тадқиқотида, Каваказ ва Марказий Осиё давлатлари гўшт ва (ёки) сут маҳсулотларининг аҳоли жон бошига истеъмол қуввати жуда паст эканлигини маълум қилган.


togri.uz

@AGROBLOGER

Report Page