...

...

AGROBLOGER

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилиш «Органик маҳсулотлар етиштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланди.

Ҳужжатда органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича умумий қоидалар, ушбу соҳани давлат томонидан тартибга солиш, органик маҳсулотлар ва уларнинг ишлаб чиқариш жараёнларини нaзорaт қилиш ҳамда бошқаришнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш назарда тутилган.

— Иккинчи ўқишга тайёрланаётган лойиҳада органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ваколатли давлат органларининг ваколатларига аниқлик киритиляпти, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ислом Хушвақтов. — Шунингдек, органик маҳсулот ишлаб чиқариш ва савдосига қўйиладиган умумий талаблар белгиланаётир. Органик маҳсулотини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш, органик маҳсулот ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан тартибга солишга доир талаб ва шартлар белгиланмоқда.

Депутатларнинг айтишича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашё ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш, шунингдек, хўжалик субъектлари учун муносабатларни муфассал ҳуқуқий тартибга солишга ёрдам беради.


xs.uz

AGROBLOGER канали

Report Page