..

..

https://t.me/GulistonKunuz


 Излаш

Тест режимида

20 ёшли йигит содир этган ЙТҲ оқибатида тенгдоши вафот этди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 03:15 ларда, Сурхондарё вилояти, Денов тумани “Боғи-Эрам” маҳалласи ҳудудидан ўтган маҳаллий ички йўлда, ҳайдовчи 2000 йилда туғилган С.Б. “Нексия” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, тезликни меъёридан ошириши оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ариққа тушиб кетган.

Натижада, “Нексия” русумли автомобиль йўловчиси 20 ёшли С.С. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Денов тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрига риоя қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Гулистон шахар хабарлари каналига обуна бўлинг:👇🏻


https://t.me/joinchat/AAAAAEvBt_oPaGK8q7e3vQ

Report Page