...

...

AGROBLOGER

Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Избоскандаги кластер кетмончи аёлларнинг пулини бермаяпти» сарлавҳали видеохабар Андижон вилоят прокуратураси томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, Избоскан туманида фаолият кўрсатиб келаётган «Сохиб омад барака» МЧЖ томонидан туманда 1.815 гектар майдонида ғўза парвариш ишлари олиб борилган. Ушбу майдонда уюшмаган аҳоли орасидан жами 1.350 нафар фуқаро оғзаки келишувга асосан иш ҳақи сифатида ойига 400 минг сўмдан ишлаб келишган.

Ижтимоий тармоқлар орқали видеохабар юборган аёллар айнан «Сохиб омад барака» МЧЖга қарашли ҳудудда меҳнат қилишган.

Ушбу фуқароларнинг ойлик маошлари апрель, май ва июнь ойлари учун ўзаро оғзаки келишувга асосан МЧЖ томонидан ўз вақтида тўлаб берилган.

Жорий йилнинг июль ойи учун келишувга асосан фуқароларнинг белгиланган ойлик маошлари «Сохиби омад барака» МЧЖ кластери томонидан пандемия сабабли, юзага келган молиявий қийинчилик сабаб ойлик маошларини 05.09.2020 йил ҳолатига қадар тўлаб берилмаганлиги аниқланган.

Вилоят прокуратурасининг аралашуви билан жорий йилнинг 6 сентябрь куни «Сохиб омад барака» МЧЖ аъзоларига жами 249 млн 500 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари тўлаб берилиши таъминланди.


@AGROBLOGER канали

xs.uz

Report Page