...

...

@GULISTONKUNUZ 👈🏻

Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ва Ширин шаҳар ИИБ ходимлари томонидан Ширин шаҳар ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди. Ушбу тезкор тадбир давомида Ширин шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро А.Р томонидан жорий йилнинг 09 сентябр куни, Боёвут туманида яшовчи фуқаро Қ.Ҳ ни мажбурий тартибда жинсий алоқа қилиши учун тадбирда мижоз сифатида иштирок этган Гулистон туманида яшовчи С.Ш дан 5 дона 100.000 сўм купюрадаги жами 500.000 сўм миқдордаги пулларни олаётган вақтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ширин шаҳар ИИБ Тергов гуруҳи томонидан фуқаро А.Р га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

@GulistonKunuz

Report Page