...

...

@AGROBLOGER

BMZ ва GIZ (Германия) “Пахтачилик саноатида барқарор ривожланиш ва қўшилган қийматни ошириш” глобал лойиҳасини Ўзбекистонда ҳам амалга оширади. Дастур 4 йўналиш бўйича 4 вилоятда олиб борилади.

  • Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича федерал вазирлиги (BMZ) буюртмаси билан Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан ишга туширилган “Пахтачилик саноатида барқарор ривожланиш ва қўшилган қийматни ошириш” глобал лойиҳасини Ўзбекистонда ҳам амалга оширишни бошлади.

Дастурдан кўзланган асосий мақсад пахтани ижтимоий, экологик ва иқтисодий жиҳатдан барқарор ишлаб чиқариш тизимини, дастлабки қайта ишлаш тизимини ривожлантиришдан иборатдир.

Дастур пахта етказиб бериш занжири бўйлаб стратегик иттифоқларни шакллантириб, фермерларга ўз ишлаб чиқариш тизимини ривожлантиришда кўмак берувчи шерикларни қўллаб-қувватлайди.

Дастур қандай йўналишлардан иборат?

Дастур 4 йўналишда фаолият олиб бориши режаланган:

• барқарор пахта ишлаб чиқариш усуллари йўналишида пахта хомашёсини етиштиришда барқарорлик мезонларини жорий этиш;

• маҳаллий қўшилган қийматни ошириш йўналишида кадрлар салоҳияти ва бошқарув масалалари бўйича техник маслаҳатлар орқали маҳаллий қайта ишлаш имкониятларини кучайтириш;

• барқарор таъминот занжирлари йўналишида мамлакат пахтачилик тармоғини халқаро савдо тармоқларига қайта бирлаштириш;

• барқарор пахта саноати соҳасида глобал тажриба алмашинувини кучайтириш;

Дастур 4 йил давом этади. Пахтачиликни ривожлантириш бўйича дастур дастлаб Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятларида синаб кўрилади.

Ортга назар

Маълумот учун, лойиҳанинг германиялик ташаббускорлари (GIZ вакиллари) Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, “Ўзпахтасаноат” АЖ, вилоят ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлайди.

GIZ (Deutsche Gesellschaft für Internationale Zusammenarbeit GmbH) Германия федерал компанияси бўлиб, 120 давлатда фаолият олиб боради. Ташкилот Ўзбекистонда 1992 йилдан буён лойиҳаларини амалга ошириб келади.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистондаги катта техник маслаҳатчиси Йонас Аструп пахта терими олдидан фикрлари билан ўртоқлашган ва пахта учун меҳнат ҳақини ошириш тўғрисида гапирганди.


togri.uz

@AGROBLOGER

Report Page