...
@AGROBLOGERШавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида ердан ҳосилдорликни ошириш мақсадида космик зондлаш тизимидан фойдаланишни маълум қилди. Бунинг учун Беларуснинг OneSoil стартапи ёрдам беради.
- Шавкат Мирзиёев 6 сентябрь куни қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган йиғилишда Ўзбекистонда ерни космик зондлаш ишлари келаси йил охиригача якунланиши зарурлигини таъкидлади.
Ер унумдорлиги космик зондлаш орқали оширилади
2019 йилда бошланган ерни космик зондлаш орқали тупроқ ва экинларнинг ҳақиқий ҳолатини тезкор ва ишончли баҳолаш ишлари 2020 йил якунига қадар тўлиқ охирига етказилиши айтиб ўтилди. Бу тизим вегетация жараёни, тупроқнинг мелиоратив ҳолати ва минераллашув миқдори, намлик даражаси ҳақида тўлиқ маълумотларни бериб, ҳосилдорликни 25-30 фоизга ошириш имконини беради.
Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигини сунъий йўлдош орқали кузатишни режалаштирганди
Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги сунъий йўлдош орқали ривожланиши ва ҳолатини кузатиши мумкин. Лойиҳани Белоруссиянинг "OneSoil" стартапи амалга оширади. Технология ёрдамида фермер хўжаликларида тупроқ ҳолатини масофадан кузатиб бориш имкони пайдо бўлади.
"Мен ўз кабинетимдан нима қаерда ўсаётганини кўрмаяпман ва барча мутахассисларимизнинг иши сизнинг IT-ечимларингизга боғлиқ бўлади. Дарҳол бизга келинг!", деган эди давлат раҳбари ташрифи чоғида.
Космик зондлаш нима?
Космик (масофавий) зондлаш - бу ер юзасини турли хил тасвирга олиш жиҳозлари билан ер, авиация ва космик қурилмалар билан кузатиш ҳисобланади. Қурилмалар Ернинг табиий ресурсларини ўрганиш ва метеорология муаммоларини ҳал қилиш учун ишлатилади. Табиий ресурсларни ўрганиш учун улар асосан оптик ёки радар ускуналари билан жиҳозланган.
togri.uz
@AGROBLOGER