...

...

@Jizzax

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида шифохона катта ҳамшираси қўл остидаги 33 нафар фаррош ва ҳамширалар номига банкдан кредит олгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.


Маълум бўлишича, Ғаллаорол тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлими катта ҳамшираси 2017–2020 йиллар ичида ўзи раҳбарлик қиладиган бўлимда ишловчи 33 нафар ҳамшира ва фаррошларга олаётган маошидан унумли фойдаланиш кераклигини айтиб, уларнинг номига 695 миллион 140 минг сўм кредит маблағи расмийлаштирган.


Қайд этилишича, аёл кредитларда кафил сифатида иштирок этишини, таклифга рози бўлса, навбатчилик кунларига қўшимча маош беришини, байрам кунлари ва рағбатлар чиқариб беришини, кредит тўловларини шахсан ўзи тўлашини, ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини ва имзо қўйиб берса, шунинг ўзи етишини айтган.


Таъкидланишича, кейинчалик шифокор қолган кредит маблағини тўламаслигини билдирган. Оқибатда қарздорлик суд ва мажбурий ижро орқали жабрланувчилардан ундирилиб, ойлик даромадидан ушлаб қолинган.

Report Page