...

...

AGROBLOGER

Бодрингнинг асосий илдизи ўқ илдиз бўлиб, тупроқнинг 20-25 см ли ҳайдалма қатламида таралиб ўсади. Ўқ илдиз ва айрим попук илдизлари ҳатто 1 метрга қадар ўсиши мумкин.  

Бодринг ўсимлиги тупроқ намлигига талабчан бўлганлиги сабабли, унинг илдизлари ернинг юзароқ қисмида ўсади. Илдизларнинг 60-70 фоизи тупроқнинг 10-20 см чуқурлигида жойлашади.

Илдизларнинг ён томонга тарқалиш радиуси 1,5 метрга яқин. Ўсимликнинг асосий ва ён поялари нам тупроққа тегса, бўғимларидан қўшимча илдизлар чиқариш хусусиятига эга.

Бодринг пояси яшил рангли, шохланувчан, қиррали, тукли бўлиб, 4-5 та барг пайдо қилгач, ерга ётиб, ёйилиб палак отадиган ёки атрофдаги нарсаларга чирмашиб юқорига ўсади.

Иссиқхоналарда бодринг поялари ҳосилини кўтариб тура олмаслиги сабабли ипга ўралган ҳолатда (тик сим бағазда) ўстирилади.

Асосий пояси узунлиги навига ва ўсаётган шароитига қараб 50-100 см дан 2 м гача етади, баъзан бундан ҳам ошиб кетади. Поясида қаттиқ туклар ва тиканлар мавжуд.

Асосий поядаги барг қўлтиқларидан чиқадиган ён шохдан иккинчи тартиб поялар ўсиб чиқади. Бир неча (7-10 та) барг чиқаргандан кейин пояда жингалаклар ҳосил бўлади.  

Поясининг шохланишига қараб, кучли шохланадиган (8 дан ортиқ ён шохлар чиқарадиган), ўртача шохланадиган (5-8 та шох чиқарадиган) ва суст шохланадиган (1-4 та шох берадиган) бодринг навлари мавжуд. Суст шохландиган баъзи детерминант навлари шохланмайди.


AGROBLOGER канали

Report Page