...

...

AGROBLOGER

Ўзбекистонда Қува, Наманган, Денов ва Китоб туманлари аъло сифатли анорлари билан машҳур. Анор асосан, мева сифатида истеъмол этилади. Анордан қандолат ва тиббиётда кенг фойдаланилади, тери ошлашда ва газламаларни бўяшда ишлатилади. Гулбарги ва мева пўстидан бўёқ, донидан шарбат тайёрланади. Ёввойисидан лимон кислота олинади. Баъзи турлари хушманзара ўсимлик сифатида экилади.

Ўзбекистонда анорнинг қуйидаги серҳосил ва қимматли навлари тарқалган:

Аччиқ дона – серҳосил, меваси октябр ойида пишади. Мевалари ясси думалоқ шаклда, йирик, вазни 300-400 гр, қобиғи қалин бўлади. Пишган мевалари бир текис қизил рангли, меваси нордон-ширин бўлади. Мевасини 2-3 ой сақлаш мумкин;

Оқ дона – Ўзбекистоннинг барча вилоятлар учун мўлжалланган. Дони йирик бўлади, меваси сентябр охирида пишади. Меваси ясси-юмалоқ, йирик, вазни 300-500 гр гача етади. Қобиғи юпқа қаттиқ бўлади. Пишган мевасинг ранги оч-сариқ ёки оқиш қизил тусли бўлади;

Қозоқи анор – халқ томонидан етиширилган. Ўрта Осиёда энг яхши ҳисобланган нордон-ширин нав. Ҳар хил турдаги тупроқларда яхши ўсади ва мўл ҳосил беради. Ер ости суви ер юзасига яқин бўлган ерларда ҳам яхши ўсади, аммо шўр ерларда ҳосили ёмон бўлади. Совуққа чидамсиз 14-15°С даража совуқда анор тупининг устки қисми зарарланади. Пишиб етилган меваси октябр ойида териб олинади. Сақлаш ва ташиш учун меваси чидамли. Махсус биноларда мевасини 6-8 ойгача сақлаш мумкин;

Қизил анор – бу нав халқ селекцияси томидан етиштирилган маҳалли нав бўлиб, нордон-ширин анор навларига киради. Шох-шаббаси кенг ёйиқ шохлаб ўсади. Меваси тўқ қизил ёки қизил бўлади. Катталиги ўртача бўлади. Дони тўқ қизил, йирик, пўсти юпқа, ундан 50-55% шарбат чиқади. Меваси яхши, нордон-ширин бўлиб, ҳар тупидан 30-35 кг ҳосил беради. Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида кўп тарқалган. Бу анор нави туплари унумдор ерларда яхши ўсиб мўл ҳосил беради. Меваси октябр ойида териб олинади.

Анор ҳар хил тупроқли ерларда ўсаверади, лекин сизот сувлар чуқур жойлашган, унумдор, сув билан яхши таъминланган, сувни яхши ўтказадиган тупроқли ерларда яхши ўсиб, мўл ҳосил беради. Анор октябр ойининг охирлардан бошлаб кўмилади. Кўмиш вақтида тупроқда нам етарли бўлса, шох-шабба устига ташланган тупроқ яхши ушлаб қолади, қуруқ тупроқ эса шохлар тагига тўкилиб тушиб кетади. 


AGROBLOGER канали

mygarden.uz

agronet.uz

Report Page