...

...

AGROBLOGER

Дунё миқёсида экологик вазиятни тобора ёмонлашиб бориши, ўсимликларни ўсишини, ривожланишини, уларни ҳосилдорлигини ошириш, ҳосил сифатини яхшилаш ва ниҳоят ўсимликларни ҳар хил касалликлардан ҳимоя қилиш мақсадида микробиологик воситалардан фойдаланиш зарурлигини тақозо қилмоқда.

Микроб препаратларини самарадорлиги энг аввало, шу препаратга асос бўлган микроорганизмларни ҳусусиятлари билан узвий боғлиқ. Шунинг учун ҳам биопрепаратлар тайёрлаш учун юқори фаолликка эга бўлган, рақобатбардош, технологик жараёнларга мос келадиган, фитопатоген микроорганизмларни ўсиб, ривожланишини чегаралаб қўйиш хусусиятига эга бўлган штаммларни танлашга ҳаракат қилинади. Шундай бактериялардан бири Bacillus авлодига мансуб бўлган, спора ҳосил қилувчи бактериялар ҳисобланадилар. Бу бактериялар микробларга қарши кучга эга бўлган ферментлар, антибиотиклар ва бошқа моддалар синтез қиладилар. Микробиологиянинг классик усулларидан фойдаланиб, буғдой, ғўза, помидор ва бодринг ўсимликлари ризосфераларидан қатор бактериялар ажратиб олдик ва уларни ҳусусиятларини ўргандик. Улар орасидан B. subtillus, B. pumilus, Mycobacterium Sp штамлари юқори фаолликка эгалиги билан ажралиб туради. Хусусан, Mycobacterium Sp бактерияси билан ишлов берилган ўсимлик уруғлари назоратдагига нисбатан тезроқ (1-2 кун) ўсиб чиқиши, униб чиққан ўсимликларни сони 10-15% га кўплиги, униб чиққан майсани ва ўсимликни илдиз қисми оғирроқ бўлиши кузатилади.

Маълумки, ўсимликларни ўсишини жадаллашуви бир қатор биологик фаол моддалар, хусусан: фитогормонлар, витаминлар аминокислоталар синтез бўлиши билан боғлиқдир. Агар ҳар хил бактериялар ўсишни фаоллаштирувчи биргина модда синтез қилса, бошқа бактериялар бир неча биологик фаол моддалар синтез қила оладилар. Фосфат мобилизация қилувчи Mycobacterium Sp культурал суюқлигини таркибини ўрганиб чиқилганда, бу бактерия фитогормонлар (ауксин ва гиббериллин), шунингдек, В гуруҳга кирувчи витаминлар ва қатор аминокислоталар синтез қилиши аниқланди. B. Subtillus ва B. Pumilus бактериялари фитопатоген замбуруғларга қарши антагонистик хусусиятга эга эканлиги ҳам кузатилди. Антогонистик фаоллик берувчи моддани соф ҳолда ажратиб олиш ва уни табиатини ўрганиш ишлари бошлаб юборилди.


@AGROBLOGER канали

Report Page