...

...

AGROBLOGER

Беларусь давлат қишлоқ хўжалиги академияси (БДҚХА) тадқиқотчилари йил бошидан буён ширин булғор қалампири ва помидорнинг 7 та янги навини етиштиришди. Бу ҳақда БЕЛТА агентлигига қишлоқ хўжалиги биотехнологияси, экологияси ва радиологияси кафедра мудири, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Михаил Добродькин маълум қилди.

«Бу йил бизнинг кафедра ходимлари яратган «Шчодры», «Сакавиты» ва «Сонечны» навли ширин булғор қалампирлари, шунингдек, «Горизонт» ва «Ред Гранд» помидорлари тўлиқ синовлардан ўтди ва ишлаб чиқариш шароитларида етиштириш бўйича давлат реестрига киритилди. «Умуман олганда, сўнгги йилларда таълим муассасасида очиқ ва ёпиқ ерда етиштириладиган 30 дан ортиқ юқори маҳсулдор, экологик барқарор дурагайлар ва помидор навлари, шунингдек, ширин қалампир навлари районлаштирилди», дейди Михаил Добродькин.

Кафедра бошлиғининг сўзларига кўра, илгари селекциялаштириш маҳали навнинг ҳосилдорлигини ошириш вазифаси қўйилган бўлса, ҳозир унинг сифат хусусиятларига эътибор қаратилмоқда. Хусусан, БДҚХА ходимлари Беларусь Миллий фанлар академиясининг Генетика ва цитология институти билан ҳамкорликда антоцианли помидор навларини (антоцианлар – кучли антиоксидантлар бўлиб, ҳатто саратон касаллигига қарши курашишда ҳам ёрдам беради) кўпайтириш устида ишлашмоқда.

«Биз сабзавот экинларида керакли моддаларни тўплашга ҳисса қўшувчи генларнинг фойдали аллелларини аниқлаймиз (масалан, ликопин, антоцианлар) ва биз бу йўналишда селекция ишларини олиб бормоқдамиз», дейди Михаил Добродькин. – Бизнинг вазифа – меванинг нафақат мазали, балки имкон қадар фойдали элементларга бой бўлишини ҳам таъминлашдир. Масалан, шу помидорнинг ўзи антиоксидантдир. Чунки унинг таркибида мевага ранг берувчи ликопиннинг каротиноид пигменти мавжуд. Ва истеъмолчилар бу маҳсулотни ўз рационига киритиши жуда муҳимдир. Ҳатто термик ишлов бериш жараёнида ҳам ликопин йўқ бўлиб кетмайди, балки унинг хусусиятлари янада ортади.

Бу йил ёпиқ ер учун мўлжалланган черри помидорининг 4 та дурагайи ва 2 нави, очиқ ерда етиштириладиган помидорнинг 4 нави ҳамда аччиқ қалампирнинг 3 та дурагайи Беларусь давлат қишлоқ хўжалиги академиясининг ўсимлик навларини синаш ва ҳимоялаш давлат инспекциясига тасдиқланиши учун юборилди. Горецкий селекциясининг помидор навлари юқори кератин миқдори, ҳосилдорлик ва турли касалликлар (фитофтор ва тамаки мозаикаси вируси)га чидамлилиги билан ажралиб туради.

«Биз ишда асосий эътиборни саноат мақсадларида етиштириш учун навлар ва дурагайлар яратишга қаратамиз», дейди Михаил Добродькин. «Давлат реестрига киритиш учун бизнинг навлар бир қатор синовлардан ўтказилади, натижаларга кўра, уларни районлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинади. Горецкий селекциясининг кўплаб навлари яхши сифатларини кўрсатган ва улар Давлат уруғчилик инспекциясининг стандартлари ҳисобланади. Булар – очиқ ер учун мўлжалланган «Ирма» ва «Aдапт» помидорлари, «Олтин» навли сариқ ширин қалампир, «Чырвоны магнат» қизил қалампири, ёпиқ ер учун мўлжалланган «Черри коралл» навидир.


 EastFruit

AGROBLOGER канали

Report Page