...

...

AGROBLOGER

Ўзбекистон шароитидан келиб чиққан ҳолда кўчат қуйидаги усулда тайёрланади:

1 кг уруғни 1-1,5 сотих пол ер тайёрлаб сепилади (1 кг да 250 000-300000 донагача уруғ бўлади); 

Кўчат экиш даври 2 мавсумга бўлинади: 

1. Кузги-баҳорги мавсум (қишлаб чиқадиган пиёз ёки тўқсон бости усули); 

2. Баҳорги-ёзги мавсум; 1 гектар ер майдонига етарли кўчат етиштириш учун 800 000-1 000 000 та уруғ олинади. 

1. Кузги-баҳорги мавсум: август-сентябрь 

2. Баҳорги-ёзги мавсум: февраль-апрель 

Кузги-баҳорги ва баҳорги-ёзги мавсум учун кўчат қилиш усули ҳамда уруғни тўғридан-тўғри ерга экиш усули тўғри келади. 

Тупроқ: Пиёз учун механик таркиби енгил қумоқ бўлган оч тусли бўз тупроқлар яхши ҳисобланади. Шўрланган ва ботқоқ тупроқлар эса яроқсиз. 

Тупроқга органик ўғитлар- гўнг, компост ҳам солиш керак. Тупроқ ҳарорати тахминан 17-18°C бўлгани мақсадга мувофиқ. Тупроқнинг намлиги ўсимлик ўсиш даврида 50-60%, мева қилиш даврида эса 40-50% бўлгани маъқул. Тупроқдаги рН (тупроқнинг ишқорийлиги) кўрсаткичи 6-6,5, ЕС (тупроқнинг электр ўтказувчанлиги) 0,2 ms ни ташкил қилиши керак. Тупроқ ҳарорати пасайган ҳолларда мульчалаш яхши натижа беради, кўтарилганда эса тупроққа вақтинчалик ишлов бермаслик тавсия этилади. 

Ҳарорат ва нисбий намлик: Пиёз совуққа чидамли ўсимлик бўлгани учун унинг уруғи 3-5°C да нишлай бошлайди. Пиёзнинг ўсиши учун оптимал температура ривожланишнинг биринчи даврида 5-10°C, паллалар ҳосил қилаётганда 15-20°C, етилаётганда 20-25°С бўлиши лозим. Ҳарорат бундан паст бўлса пиёзбош суст ўсади, ҳарорат юқори бўлса, таркибидаги пластик моддаларнинг нафас олишга сарфланиши туфайли пиёзбош майда бўлиб қолади ва илдизларнинг ўсиши тўхтаб қолади. Пиёз учун ҳавонинг нисбий намлиги 60-70% бўлиши мақбул ҳисобланади. 

Суғориш ва ўғитлаш: Пиёз бошида ҳар 8-10 кунда, ўсув даврида 3-4 кунда суғорилади. Сўнгра пиёз боши ўсишдан тўхтаганда ҳар 12-15 кунда бир марта суғорилиб, пишишига бир ой қолганда эса суғориш тўхтатилади. Пиёз вегетация даври мобайнида жами 18-20 марта, сувга яқин жойларда эса 12-14 марта суғорилади. 1 га майдонга ҳар суғоришда тахминан 500-700 м³ миқдорда сув бериш тавсия этилади. Ҳар галги суғоришдан кейин қатор ораларини юмшатиш, бегона ўтларни юлиб ташлаш, гулпоя ҳосил бўла бошлаганда чопиқ қилиш керак. 8-10 та барг кўрингач, ўсимликка шакл бериш лозим бўлади. Бош пиёз илдиз тизимининг кучсиз ривожланиши ва ернинг юза қатламида жойлашганлиги туфайли тупроқдаги минерал озуқа элементларга жуда талабчан бўлиб, азот (N), фосфор (Р), калийли (К) ўғитлар тўлиқ қўлланса мўл, истеъмолга ва узоқ сақлашга мос ва сифатли ҳосил беради. Тупроқ аралашмаси N-азот, Р-фосфор, К-калий билан озиқлантирилади, яъни 100 м² майдонга 10 кг -N, 10 кг-Р, 20 кг-К солинади. Шунда умумий озуқа аралашмаси қуйидаги миқдорда бўлади: N - 100 кг, Р -100 кг, К - 200 кг, Са - 25 кг, Mg - 5 кг, шу жумладан: вегетация даврида: N - 40, Р - 45 кг, К - 80 кг, пиёз бош олиш даврида: N - 60 кг, Р - 55 кг, К - 120 кг, Mg - 5 кг.

Пиёз экишдан олдин куз мавсумида ер яхшилаб ҳайдалган (27-30 см чуқурликда) бўлиши лозим. Баҳорда эса ер енгилгина, тахминан 5 см чуқурликда ҳайдалиши керак. Шунда экилган уруғлар ернинг капилляр хусусиятига мувофиқ намлик олиш даражасига эриша олади. Пиёз экиладиган ерга янги гўнг солинмайди, чунки бу ҳосилнинг етилишини кечиктиради ва яхши сақланмайди. Пиёз йиғиштириб олинмасдан ёки қазиб олиш вақтида апробация ўтказилади. 

Экин экиш: Кузги-баҳорги ва баҳорги-ёзги мавсум учун тахминан 30 кунлик кўчат керак бўлади. Пиёз кўчати 3-4 та чин барг чиқарган пайтда экилади. Пиёз уруғи 0,5-0,8 см чуқурликда экилади. Экин ҳар бир пуштага 10 x 7 схемада экилади, яъни кўчат оралиғи энига ҳам, бўйига ҳам 10 см бўлади. Шунда ҳар бир пуштага (энига) 10 тадан кўчат тўғри келади. Экин экиш чизмаси: 10 x 80 x 70


@AGROBLOGER канали

Report Page