...

...

@AGROBLOGER

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси масъуллари билан матбуот анжуманида 2019 йилда неча марта дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолати аниқлангани ва давлатга етказилган зарар миқдори очиқланди. Тадбирда Тошкент шаҳрида ҳозир 1,9 млн дарахт борлиги маълум қилинди.

  • Togri.uz – Бир гуруҳ журналист ва фаолларнинг Ўзбекистон президентига йўллаган жамоавий хатидан сўнг Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбарияти вакиллари ва масъул ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбарияти. Фото: АОКА

Унда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Ўктам Ўтаев, Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳит муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Нодир Юнусов иштирок этган.

Зарар – 3 млрд сўм, жарима эса 700 млн

Матбуот анжуманида маълум қилинишича, республика бўйича 2019 йил бошидан бугунгача жами2778та ноқонуний дарахт кесиш ҳолати аниқланган. Бу ўтган йилгидан 27% кўпроқ кўрсаткич саналади.

Ушбу қонунбузарликларга нисбатан 700 млн сўм жаримасолинган. Давлатга етказилганзарар миқдори эса 3 млрд сўмга етган. 750 ҳолат бўйича жиноят иши очилган.

Тошкентнинг ўзида 1,9 млн дарахт бор

Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Нодир Юнусов пойтахтдаги дарахтлар билан боғлиқ вазият бўйича сўзлаган: “Тошкент шаҳрида 2019 йил 8 ой давомида биз дарахтларнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 215 ҳаракатни қайд этдик.

Улар давомида 192 та дарахт кесилган, 152 тасига эса зарар етган. 209 ҳолатда маъмурий жавобгарлик иши қўзғатилди, 9 ҳолат бўйича (ЭКИҲнинг 300 бараваридан кўпроқ зарар) ишлар эса прокуратурага оширилди.

Қонуний кесилган дарахтлар сони эса 5359 тани ташкил этади. Улар қурилиш ишлари сабабли кесилган. Пойтахт туманлари масъуллари билан ҳамкорликда дарахтлар инвентаризацияси йил охиригача тўла ўтказилиши режалаштирилган.

Ҳозирча рўйхатга олиш ишларининг 30% қисмибажарилди. Бугунга келиб Тошкентда тахминан 1,9 млндан кўпроқ дарахт бор”.

Эслатиб ўтамиз, 29 август куни бир гуруҳ журналист ва блогерлар – Алишер Азимов, Лилия Николенко, Никита Макаренко, Виктория Абдураҳимова, Ферузхон Ёқубхўжаев, Лола Исламова, Евгений Скляревский, Евгения Грандэ, Саша Иванюженко ва Эмиль Фахреев Ўзбекистон президентига дарахтлар кесилишини тўхтатишни сўраб,очиқ хат йўллаганди.


togri.uz

@agrobloger

Report Page