...

...

AGROBLOGER

2021 йилнинг ўтган 7 ойида Ўзбекистоннинг «Сабзавот ва мевалар» тоифасидаги экспорт даромадлари 481,5 миллион долларни ташкил этди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоиз, 2019 йилга нисбатан эса 30 фоиз кам кўрсаткичдир.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг республика ташқи савдо айланмаси бўйича маълумотларига кўра, январь-июль ойларида мева -сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми кетма-кет иккинчи йил камаймоқда.

2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистондан мева-сабзавот экспорти географияси ҳақида гапирадиган бўлсак, умумий ҳажмнинг 71 фоизи Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон бозорларига жўнатилди. Улардан сўнг экспорт даромадларида яна учта йирик ҳамкор-давлатнинг улуши қуйидагича: Покистон – 7,5%, Хитой – 6,5%, Aфғонистон – 3%.

EastFruit таҳлилчилари сўнгги бир неча йил ичида январь-июль ойларининг мева-сабзавот экспорти географиясидаги ўзгаришларнинг қуйидаги икки тенденциясини қайд этишмоқда. У ҳам бўлса, Қирғизистон улуши (экспорт даромадидаги улуши)нинг камайиши ва бир вақтнинг ўзида Россияда мазкур кўрсаткич ошишидир.

Қуйидаги графикдан кўриниб турибдики, 2019 йилдан 2021 йилга қадар Қирғизистон улуши 31% дан 15% гача камайди, Россия улуши 12% дан 31% гача ошди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг сархил мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти бўйича тушган даромади миқдори бўйича 2021 йилнинг биринчи ярми (январь-июнь) ҳолатига кўра, мутлақ етакчи мева-сабзавот маҳсулотлари – гилос, помидор, бош пиёз ва карам бўлди.

2021 йилнинг июль ойида сархил сабзавот ва мевалар экспорти тизимида нималар ўзгарди?

2021 йилнинг июль ойида Ўзбекистоннинг «Сабзавот ва мевалар» тоифасидаги экспорт даромади 77,4 миллион долларни ташкил этди. Давстатқўм ҳисоботида мева-сабзавот турлари бўйича берилган тафсилотларга асосланилса, июлдаги янги «фаворит» сархил узум экани маълум бўлди. Мазкур мева шу ой ташқи бозорларга 13 минг тонна миқдорида жўнатилди. Иккинчи ўринни қовун ва тарвуз эгаллади, ушбу полиз экинларининг экспорти ҳажми 7,1 миллион доллар қийматидаги 30,8 минг тоннани ташкил этди. Учинчи ўрин пиёзга тегишли ва бу маҳсулот 15,8 минг тонна ($1,9 млн.) миқдорида жўнатилди. Тўртинчи ўринни қалампир ва помидор эгаллади, ушбу турдаги сабзавотларнинг ҳар биридан экспорт даромади 1,2 миллион долларни ташкил этди.


EastFruit

AGROBLOGER канали

Report Page