...

...

@AGROBLOGER

Ўзбекистон 2030 йилга қадар пахта ҳосилининг 70 фоизини машиналарда теришга ўтади. Аммо бу кўрсаткич 100 фоиз бўлмайди.

  • ​Ўзбекистонда етиштирилаётган пахта ҳосилини йиғиб олишда ҳеч қачон тўлиқ техникага ўтиш имконияти йўқ. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Қодир Исмоилов Togri.uz'га маълумот берди.

Уруғлик учун пахта қўлда терилиши керак

"Жаҳон тажрибасида умумий ҳосилнинг 30 фоизи уруғлик учун қўлда терилади. Бу тартиб барча давлатларда бир хил қўлланади. Ўзбекистонда ҳам пахта ҳосилини машиналарда териб олиш ривожланади, аммо 100 фоиз техникага ўтолмаймиз", дейди у. 

2019 йили Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техника паркининг янгиланиш даражаси 5 фоизга, таъминланганлик даражаси эса 31 фоизга етказилиши белгиланган. 

Қўл ва машина терими тенг қабул қилиняпти

Яқин йиллардан буён машина ва қўл терими ҳосили тенг ҳисобланмоқда. Вазирлик вакилининг айтишича, машинада терилган ҳосил 100 фоиз ҳисобланмаган. Эндиликда бундай амалиётга чек қўйилди. 

Таъкидланишича, Ўзбекистонда 2030 йилга қадар пахтанинг 70 фоизи машиналар ёрдамида териб олиниши мумкин. Айни пайтда1500 мингга яқин пахта териш машиналари янги мавсумга тайёрланган. 


togri.uz

@AGROBLOGER

Report Page