...

...



Фитофтороз касаллиги: Фитофтороз касаллиги ўсимликларни гуллаш пайтида намоён бўлади. Баргларда кўзга яққол ташланувчи кулранг-қўнғир, ботиқ, тўққўнғир доғлар пайдо бўлади, секин-аста қурийди. Туганак кесилса, унинг четларидаги тўқималарнинг чиришини кузатиш мумкин. Бундай туганаклар омборларда сақлаш пайтида иккиламчи микроорганизмлар таъсирида бутунлай чирийди.

Агротехник тадбирлар: алмашлаб экиш, қатор ораларига сифатли ишлов бериш, кўллатиб суғормаслик. Биологик кураш чораси сифатида 100 л сувда 10 л триходермин препаратини тайёрлаб, ҳар бир ўсимлик тагига 100 мл миқдорида қуйиш ҳам яхши натижалар беради.

Профилактик тадбирлар: Бақлажон уруғларини экишдан 25-30 кун олдин КУФИТ 10 мл/кг, воситалар билан дорилаб экиш тавсия этилади.

Кимёвий кураш: Ўсимликларни ривожланиш даврида Ви стартоп ёки Ридамил Голд ёки Викозеб ёки Куфит фунгицидларнинг бирортаси билан алмашлаб пуркаш тавсия этилади.

Кимёвий ишлов берилган далаларга 2–3 кун ўтказиб ўсимликни стрессдан чиқариш ва ривожланишини тезлаштириш учун таркибида гумин, фульво, гибберелл ва озиқа моддалар комплекси (N,P,K), микроэлементлар бўлган ўсимликларнинг ўсишини бошқарувчи препаратларнинг бирортаси билан ишлов бериш тавсия этилади. Мисол ORGANIC ўғити!

Report Page