...

...



Антракноз касаллиги: Ўсимликлар зарарланганда ботиқ ёстиқчалар ва никроз ҳосил қилади. Илдиз бўғзида бироз ботиқ, қўнғир ёки қизғиш қўнғир доғлар пайдо бўлади. Илдиз тукчалари чириб туксиз бўлиб қолади, барглари сарғаяди ва пасткиларидан бошлаб аста-секин қурийди.

Агротехник: Алмашлаб экиш, қатор ораларига сифатли ишлов бериш, кўллатиб суғормаслик.

Профилактик: Уруғларини экишдан 25-30 кун олдин 2,5% Максим-0,4 л/т ёки 31,2% Селес Топ-0,4-0,6л/т ёки Ви привикур - 10 мл/10 л дорилаб экиш.

Кимёвий кураш чоралари: Ўсимликларни ривожланиш даврида РидамилГолд-2,5кг/га, Мед хлорок-6,0-8,0 кг/га, Винкозеб-1,5-2 кг/га каби фунгицидлардан биронтаси билан алмашлаб пуркаш тавсия этилади.

Кимёвий ишлов берилган далаларга 2–3 кун ўтказиб ўсимликни стрессдан чиқариш ва ривожланишини тезлаштириш учун таркибида гумин, фульво, гибберелл ва озиқа моддалар комплекси (N,P,K), микроэлементлар мавжуд бўлган ўсимликларнинг ўсишини бошқарувчи воситалардан бирортаси билан ишлов бериш тавсия этилади. Мисол AVALON ORGANIC ўғити!

Report Page