...

...

@Jizzax

​Қонунчиликка кўра, “Халқ” ва “Хизмат кўрсатган арбоб” фахрий унвонларига энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари, “Хизмат кўрсатган артист” учун 1,8 баравари, “Хизмат кўрсатган” унвони билан бошқа касбдагиларга 1,6 баравар миқдорида тўловлар берилади.


Шунингдек, “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони учун ҳар ойлик маоши ёки иш ҳақи миқдорида бериб борилади. Қолган мукофотлар учун тўловлар қандай?


Базавий ҳисоблаш миқдори - БҲИ


✅“Мустақиллик” ордени – БҲМ 75 баравари миқдорида;

✅ “Амир Темур” ордени – БҲМ 70 баравари миқдорида;

✅ “Жалолиддин Мангуберди” ордени – БҲМ 60 баравари;

✅ “Буюк хизматлари учун” ордени – БҲИ 60 баравари;

✅ “Эл-юрт ҳурмати” ордени – БҲМ 50 баравари;

✅ “Фидокорона хизматлари” ордени – БҲМ 45 баравари;

✅ “Меҳнат Шуҳрати” ордени – БҲМ 40 баравари;

✅ 1-даражали “Соғлом авлод учун” ордени – БҲМ 40 баравари;

✅ 2-даражали “Соғлом авлод учун” ордени – БҲМ 25 баравари миқдорида;

✅ 1-даражали “Шон-шараф” ордени – БҲМ 40 баравари;

✅ 2-даражали “Шон-шараф” ордени – БҲМ 20 баравари;

✅ “Дўстлик” ордени – БҲМ 30 баравари;

✅ “Мардлик” ордени – БҲМ 15 баравари;

✅ “Содиқ хизматлари учун” медали – БҲМ 10 баравари миқдорида;

✅ “Келажак бунёдкори” медали – БҲМ 10 баравари миқдорида;

✅ “Жасорат” медали – БҲМ 10 баравари миқдорида;

✅ “Шуҳрат” медали – БҲМ 5 баравари миқдорида бир марталик маблағ тўланади.


Бу тўловлар мукофот эгасининг шахсан ўзига тўланади. Энди савол туғилади: мукофотланган шахсларнинг ичида марҳумлар ҳам бор эди-ку. Уларнинг вазиятида нима бўлади? Шахс вафот этгандан кейин мукофотланган тақдирда бир йўла тўланадиган пул мукофоти мукофотланган шахснинг яқин қариндошларидан бирига тўланади.

Report Page