...

...

AGROBLOGER

Калий цитоплазма хусусиятларига оқсил ва углеводларнинг ҳосил бўлиши ва айланишига таъсир кўрсатади. Бу ўсимликнинг тез ўсишига, ўсимликда озиқ моддалар ҳаракатига, совуқ ва замбуруғли касалликлар ва бошқа ёқимсиз шароитларга чидамлиликнинг ошишига ёрдам беради. Калий тақчиллигида ўсимликнинг ўсиши секинлашади. Илдиз тизими ёмон шаклланади, поялар бўғини калталашади барглар хира кўк-яшил рангда бўлади. Барг пластинкаларида асосан томирлар орасида хлоротик доғлар пайдо бўлади, қари баргларнинг четлари сарғаяди, жигарранг доғлар пайдо бўлади, барглар буралиб пастдан қурийди.

Калийли селитра – ҳамма турдаги гуллар ва барча ўсимликларга қўшимча озуқа сифатида бериш мумкин. Сувда тез эрийди. Буни ҳам ҳар бир гектар ер ҳисобига 200-300 кг дан оширмаслик лозим.

Калий ўғитлари – сульфат калий ва хлорли калийлар иссиқхона боғбонилигида ишлатилади.

Сульфат калий таркибида хлор бўлмаганлиги туфайли ҳамма гулларга бериш мумкин. Уларни қаторларга қўшимча озуқа сифатида ҳам бериш мумкин. Бу минерал ўғитни 1 м2 ерга 15-20 граммдан бериш кифоядир.

Хлорли калийнинг таркибида хлор бўлганлиги сабабли, уни кузда ерларни шудгор қилиш пайтида берилса, қишнинг қор ва ёмғирлари натижасида хлор ювилиб кетади. Ёки эрта баҳорда намгарчилик кўп бўлган вақтда бериш мумкин. Бунда 1 м2 ерга 5 граммдан бериш мумкин.

Иссиқхона боғбончилигида энг яхши аралашма ва қўшимча озуқа сифатида органик ўғитлар оралашмасидан фойдаланилса, яхши натижа беради. Яъни чиринди 20 кг, ер устки қисмидан олинган кучли тупроқ 20 кг, япроқдан тайёрланган тупроқ чириндиси 2 кг, суяк уни 5 кг, қора қум 5 кг, суперфосфат 10 кг, ёғоч кули 5-6 кг. Буларнинг ҳаммасини аралаштириб, ҳар бир чуқурчага шу аралашмадан 100 граммдан тортиб 1 кг гача берилса, ўсимлик учун жуда яхши бўлади. Калийли ўғитлардаги калий цитоплазма хусусиятларига, оқсил ва углеводларнинг ҳосил бўлиши ва айланишига таъсир кўрсатади. У ўсимликнинг тез ўсишига, ўсимликда озиқ моддалар ҳаракатига, совуқ ва замбуруғли касалликлар ва бошқа ёқимсиз шароитларга чидамлиликнинг ошишига ёрдам беради.

Калий тақчиллигида ўсимликнинг ўсиши секинлашади, илдиз тизими ёмон шаклланади, поялар бўғини калталашади, барглар хира кўк-яшил рангда бўлади, барг пластинкаларида, асосан томирлар орасида, хлоротик доғлар пайдо бўлади. Қари баргларнинг четлари сарғаяди, жигар ранг доғлар пайдо бўлади, барглар буралиб, пастдан қурийди. Калий тақчиллигида ўсимликларнинг уруғ бериши кескин камаяди. Калий ўсимликларда қайтадан қўлланиши мумкин, яъни эски барглардаги калий янги барглар ва ўсувчи органларга ўтиши мумкин.

Таркибида хлор мавжуд бўлган барча ўғитни экишдан анча олдин ҳайдалган ерга сепиш маъқулроқ. Калий қумли тупроқдан ташқари, бошқа тупроқда яхши сингади ва ювилиб кетмайди. 30 фоиз ва 40 фоизли калий тузларида кўпроқ хлор мавжуд. Бу эса хлорга таъсирчан ўсимликларга солиш бесамар эканлигини кўрсатади. Уларнинг бошқа ўсимликларга таъсири, хлорли калий таъсири билан бир хилдир.

Олтингугуртли калий сульфат таркибида хлор мавжуд эмас. Бу жуда қимматбаҳо юқори туйинган калийли ўғит - хлорга таъсирчан барча ўсимликлар учун яроқлидир. Таркибида оз миқдорда магний (3 фоиз) ва кальций (0,4 фоиз) борлиги эса унинг қимматини оширади. Магнезия енгил қумли ва қумлоқ тупроқларда жуда самарадордир.


@AGROBLOGER канали

dehqon.uz

Report Page