...

...

AGROBLOGER

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев соҳага алоқадор мутасаддилардан иборат Республика ишчи гуруҳи билан Пешку туманига ташриф буюрди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 20 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишда мамлакатимизда, жумладан, қишлоқ хўжалигида тадбиркорлик фаолияти ривожлантириш, ҳар бир фермер ва деҳқоннинг даромадини оширишга имконият яратиб бериш масалалари муҳокама қилинди.

Ж.Ходжаев учрашув чоғида иссиқхоналарда тўғри агротехник тадбирлар амалга оширилмаётганлиги, маркетинг таҳлили мавжуд эмаслиги, тайёр маҳсулотларнинг манзилли ташқи бозорларини яратиш зарурлиги, кўчат, уруғ танлашда камчиликларга йўл қўйилаётганлиги, кимёвий воситалар тўғри қўлланилмаётганини билдирди.  


Юқорида қайд этилган камчиликлардан келиб чиқиб, Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан тижорат банклари ҳамкорлигида 20 дан ортиқ ташабусскорларнинг “Бухоро Агро” эркин иқтисодий зонасида 60 гектарда замонавий иссиқхона лойиҳалари ўрганилиб чиқилди. 

Муҳокамалар натижасидан сўнг, иссиқхоналарни барпо этиш буйича янги механизм ишлаб чиқилди. Унга кўра:

— Пешку туманида ташкил этилаётган иссиқхоналар эгалари кооперацияга бирлаштирилади ва шу орқали “бир туман, бир маҳсулот” тамойили асосида экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарилишига эришилади;

— иссиқхона йўналишидаги барча лойиҳалар дастлаб Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги мутахассислари томонидан кўриб чиқилади, тижорат банкларига молиялаштириш учун тақдим этилади;

— халқаро ва маҳаллий мутахассисларни жалб қилган ҳолда иссиқхона йўналишида фаолият юритувчиларнинг билим ва малакасини ошириш бўйича ўқув семинарлар ташкил этилади;

— илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, республика ҳудудларининг табиий-иқлим шароитига мос иссиқхона иншоотларининг янги қурилиш меъёрларини ишлаб чиқишни қисқа муддатларда якунлаш ва амалиётга жорий қилинади;

— Ўзбекистонда қиймати 3,5 млн долларга тенг бўлган иссиқхоналарни ривожлантириш лойиҳаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) билан ҳамкорликда амалга оширилади.


Учрашувда "Бухоро Агро" ЭИЗ ҳудудида замонавий иссиқхоналар қуриш лойиҳасини қўллаб-қувватлаш ҳамда, замонавий иссиқхоналар қуришда юртимизда ишлаб чиқариладиган маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳақида келишиб олинди. 



@AGROBLOGER канали

agro.uzВ

ВазирликАхборот хизмати


Report Page