...

...

FERMER

Жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судида Ургутлик йигит ва унинг божасига нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда "Замон" информацион дастури хабар берди.

Аниқланишича, Хақаро Ислом Академияси "Исломшунослик" факултетининг 29 ёшли талабаси ҳаммага мен ҳокимнинг жияниман деб ўзини таништириб, фирибгарлик йўли билан пул ундириб келган. Лекин унинг ҳокимга жиян эканлиги тасдиқланмаган. Қолаверса, сохта “жиян” фермер хўжалиги раисига ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган.

Маълумотларга кўра, 2021 йил фермер хўжалиги раисига ғалла ҳосили бўйича юзага келган қарздорликни йўқ қилиб беришини ваъда қилган. Хизмат эвазига 700 АҚШ долларни олиб, ишлатиб юборган. Раис иккинчи марта ҳам унинга алданиб, солиқ бўйича юзага келган қарздорликни нол қилиб бериши учун 2 млн 800 минг сўм берган.

Шунингдек, у ўзини ДХХ ходими сифатида таништириб, мактаб балансида бўлган, ҳозирда фойдаланилмаётган 3 сотих ер майдонини 10 минг АҚШ доллари эвазига, Халқ таълими вазирлиги орқали Жомбой туман ҳокимлигининг захирасига олдиришни айтган. Аукцион савдосига чиқариш учун туман ва вилоят ҳокимлигидаги бир нечта яқин танишларини моддий манфаатдор қилиб, олиб беришни ваъда қилган. Ер харидорига Жомбой туман ҳокими Қаюм Собиров менинг тоғам бўлади, деб таништирган ва ишончига кирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Жомбой туман судининг очиқ суд мажлисида судланувчи ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “б” банди билан ҳар ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатишлари жазоси, 211-модда (Пора бериш) 2-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57- моддаси (Енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилиб, 3 ярим йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.


FERMER канали

qalampir.uz

Report Page