ҚИЗЛАРИМИЗ ТЕЛЕФОНСИЗ ТУРМУШГА УЗАТИЛСА НИМА ДЕЙСИЗ.

ҚИЗЛАРИМИЗ ТЕЛЕФОНСИЗ ТУРМУШГА УЗАТИЛСА НИМА ДЕЙСИЗ.


Фарғона тумани Дилкушо маҳалла фуқаролар йиғинида “Қизларимиз телефонсиз турмуш қурса нима дейсиз” мавзусида қайноналар иштирокида давра сухбати бўлиб ўтди. Давра сухбатига маҳалла фуқаролар йиғини худудида яшовчи қайноналар таклиф этилдилар. Давра сухбатини ўтказиш учун Фарғона тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Х.Абдуғаниева, туман отинойиси З.Ғофурова, психолог М.Узақовалар қатнашдилар.

Давра сухбати давомида ажримга сабаб бўлувчи омиллар, ёшлар тарбияси, миллий қадирятларни мустахкамлаш, оилалардаги мехр-оқибат, қизлар, келинлар саломатлиги, ор-номус, ибо-хаё мавзуларида очиқ сухбат ўтказилди. 

Сухбат давомида қайноналарга “қайнона–қайнота уй юмушларига қарашиб туриш керакми”, “куёв яъни ўғлингизга келин айбини айтиш керакми”, “ёмон келинни қандай йўлга солиш керак”, “қудачилик минг йилчилик дегани .....”, “ қизингизга келинлик тарбиясида энг асосий сўз ......” деган мавзуларда, савол-жавоб бўлиб ўтди.

Сухбатга қатнашган қайноналар ўзлари учун керакли маслахат, тавсиялар ва маълумотларни олдилар.


Report Page