...

...

@Jizzax


ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебреесус мамлакатларни кузда бўладиган янги пандемияга тайёргарлик кўришга чақирди. Женевада бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.


Унинг сўзларига кўра, дунёдаги вазият барқарорлашган, бироқ касалланиш ва ўлим даражаси жуда юқори даражада қолмоқда.


"Кейинги 3 ой бўлажак пандемияга тайёргарлик кўриш ва унга жавоб бериш учун муҳим давр бўлади", - деди Гебреесус.


Аввалроқ, ЖССТ бош олими Сумя Сваминатан коронавирус Ҳиндистонда эндемик касалликка айланишини айтганди. Унинг сўзларига кўра, давлат "ендемиклик" босқичига кирган, касалликнинг тарқалиши фақат мамлакатнинг айрим ҳудудларига хосдир.


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 14 август куни дунё бўйлаб болалар орасида коронавирус инфекциялари ва COVID-19 ўлимининг улуши ўсиб бораётгани ҳақида хабар берди, бу тенденция айниқса аҳолини эмлаш даражаси паст бўлган мамлакатларда яққол намоён бўлган.

Report Page