...

...

AGROBLOGER

Экиладиган пиёзбошчалари юқори унувчан, касалликлардан ҳоли, бутун, вазндор бўлиши зарур. Саримсоқ совуққа чидамли ўсимлик. У 3–5 оС ҳароратда кўкариб чиқади. 7–8оС гача бўлган совуққа чидайди.

Ер тайёрлаш. Дастлаб майдон ўтмишдош экин қолдиқлари ва бегона ўтлардан тозаланади. 1 сотих ерга 150–200 кг (10 сотихга 1,5–2 т) чириган гўнг солинади. Тупроқ 20–25 см чуқурликда юмшатилади, йирик кесаклар майдалангач, яхшилаб текисланади ва суғориш эгатлари олинади.

Уруғ экиш муддати. Саримсоқ кузда, сентябрь-октябрнинг бошларида экилади. Бундан кечиктириб экилса, кузда яхши илдиз олишга улгурмайди, натижада қишки паст ҳароратдан ва турли касалликлардан зарарланади. Уруғлар сепилгандан кейин хаскаш билан тупроққа аралаштирилади.

Парваришлаш. Тупроқ турига қараб саримсоқ экилган ерга 10 сотих ерга соф ҳолда 10–15 кг азот, 10–12 кг фосфор ва 5 кг калий ўғити солинади. Саримсоқ экиладиган ерга янги гўнг солиш ярамайди, чунки бу ҳосилнинг етилишини кечиктиради ва у яхши сақланмайди.

Саримсоқ паллалари йирик-майдалилига қараб 10 сотих ерга 100–150 кг ҳисобидан экилади. Саримсоқ паллалари йирик ва экиш меъёри ортиши билан ҳосилдорлик ҳам юқори бўлади. 2–3 қатор қилиб экилганда ленталар ораси 50–60 см, ленталардаги қаторлар ораси 10–15 см, қатордаги ўсимликлар ораси 6–8 см бўлади ва чуқурлиги 3–4 см қилинади.

Саримсоқ кузда, совуқ тушгунча 1–2 марта суғорилади, кўклам-ёзда парвариш қилиш: 5–6 марта суғориш, қатор ораларини юмшатиш, бегона ўтларни йўқотиш, чопиқ қилиш, гулпояларини синдириб ташлаш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш ва чиринди билан мульчалаш ҳосилни анча оширади.

Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш. Пиёз пашшаси, тамаки трипси, кузги тунлам каби зараркунандаларга қарши курашда 10 сотих экин мийдонига препаратлардан бронтасини ДВА-трин 10% эм.к. (40 мл), Талстар 10% эм.к. (30–40 мл), Конфидор 20% эм.к. (25–30 мл) препаратлари қўлланилади.

Касалликлардан сохта ун шудринг, илдиз чириш, мозаика, сарғайиш, бўғин чириш касалликларига қарши уруғларни қиздириш, касал ўсимликларни йўқотиш, касалликларига қарши 1 фоизли Бордо суюқлиги (мис сульфати бўйича 6–8 кг/га), Топаз 10% эм.к. (12,5–15 мл) ёки Курзат Р н.кук. (200–250 г) препаратларидан бирортасини 60 л сувда аралаштириб пуркаш тавсия қилинади.

Ҳосилни йиғштириш. Саримсоқ ҳосилини июнь-июль ойларида йиғиштириб олиш керак, акс ҳолда унинг паллалари бир-биридан ажралиб кетади, ҳосил нобуд бўлади, товарбоплиги ҳамда сақлашга яроқлилиги пасаяди. Ҳосил белкурак билан ердан кўтарилиб, қўлда териб олинади, кейин қуритилади. Барги ва гулпояси бўғинидан 3–5 см қолдирилиб кесиб ташланади, пиёзлари майда-йириклигига қараб сараланади. 


@AGROBLOGER канали

agro.uz

Report Page