...

...

@Jizzax

Опаси: «Ман замминистрнинг иккинчи хотини бўламан. Ҳозир телефон қиламан».


Укаси: «Супириб ташлайман ҳозир, 'реальный' айтяпман, формангиз ҳам фойда бермайди»


30 июль куни ўтказилган махсус рейд тадбирида «Некция-3» русумли давлат рақами 01 Х 743 DB бўлган автоулов тўхташ ишорасига бўйсунмаган. Сўнгра КХАЙ ва Фарход кўчалари кесишмасида тўхтатилган.


Ҳайдовчи 1996 йилда туғилган Э.Мадина автотранспорт воситасини техник қайд этиш гувоҳномасидан ташқари бошқа ҳужжатларни тақдим эта олмаган. Жавобгарликдан қочиб қутулиш мақсадида Э.Мадина ва унинг укаси 1999 йилда туғилган Э.Умидлар ИИО ходимларининг фаолиятига тўсқинлик қилиб, жанжал кўтарган.


Уларга МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан мамурий баённома расмийлаштирилиб, автоулов вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилган, суд томонидан тегишли жазо чоралари қўлланган.


Ўтказилган текширув жараёнида Э.Мадинанинг ҳеч қайси вазир ўринбосарига алоқаси йўқлиги аниқланган.

Report Page