Индонезияда ҳам биргаликда!

Индонезияда ҳам биргаликда!

🌐OLTIARIQ_TV

Ҳасанбой, Исроил ва бошқа боксчилар футболчилар билан учрашди

Индонезияда ҳам биргаликда! Ҳасанбой, Исроил ва бошқа боксчилар футболчилар билан учрашди


Ўзбек спортчилари Ўзбекистонда ҳам Индонезияда биргаликда, бирдамликда қўллаб-қувватламоқда.

27 август куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларининг чорак финалида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади. Мутахассисларнинг тахминига кўра, ушбу жуфтлик ғолиби якунда Осиё ўйинлари чемпионлигини қўлга киритиши эҳтимоли жуда юқори.

 

Ушбу муҳим баҳс олдидан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан бугунги кундаги бокс юлдузлари, Олимпия ўйинлари чемпионлари, нуфузли халқаро турнирлар ғолиблари ОТЖ футболчилари истиқомат қилаётган меҳмонхонага боришди ва уларни қўллаб-қувватлашларини маълум қилдилар. Шунингдек, ғолиблик рухи билан бўлишишди, уларга омад тилашди.



 

Индонезиядаги Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси байроқдори Исроил Мадримов, Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ва бошқа боксчилар сўзга чиқиб, руҳий томонлама қўллаб-қувватлашларини айтдилар.


Равшан Ҳайдаров шогирдлари эса ушбу эътибордан хурсанд бўлиб, Жанубий Кореяга қарши ўйинда бор кучларини ишга солиб, ғалаба қозонишлар ва ваъда қилинган чемпионликни Ўзбекистон Халқига тақдим этишларини таъкидлади.

Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус

Report Page