...

...

@Jizzax

Ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов хабарига кўра, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги Шайхали қўрғончасида жойлашган қамоқхонада 19 ёшли йигит ўз жонига қасд қилган.


“Қарши шаҳри яқинидаги Шайхали посёлкаси 35-сонли манзил колонияда 19 яшар маҳкум Жасур Деҳқонов ўз жонига қасд қилган. Маълумотларга кўра, йигит омон қолган.


Ҳайратланарлиси, унинг лезвия билан томирларини очаётганини қамоқхона ходимлари шахсий телефонига видеога олиб турган. Устидан кулиб, изза қилишган. Сўнг йигитни изоляторга қамашибди, зонага қайтаришмоқчи экан.


Бу ҳодисадан Қашқадарё махсус прокурорининг ғазаби қўзғаб, ходимларга иш қўзғатган. Тергов ҳаракатлари бошланди, Омбудсманнинг маҳаллий вакиллари ҳам келди, дейди воқеа гувоҳларидан бири. Милициянинг бундай ҳаракатларига қулоқлар ҳам ўрганиб қолди. Қолаверса, ҳозир барча маълумотлар “Толибон” воқеалари соясида қолиб кетмоқда” – дейилади хабарда.

Report Page