...

...

AGROBLOGER

Мева-сабзавот, гўшт ва сут маҳсулотларини сақлаш учун музлатгичлар (холодильник) қуриш анчайин даромадли бизнес. Айниқса экспортга йўналтирилган мева ва сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш муддати келгунча сақлаш зарурати музлатгичларга бўлган талабни оширмоқда.

Музлатгичлар қуришни асосан 3 усулда амалга оширилади:

1. Тайёр йиғилган музлатгич камерасини сотиб олиш;

2. Музлатгични ҳарорат ўзгаришидан ҳимоялайдиган (теплоизоляцион) йиғма-панеллардан ясаш;

3. Омборхона учун фойдаланиладиган хоналарни музлатгичли камерага айлантириш;

Исталган турдаги музлатгич қуриш учун ҳароратни белгиланган даражада ушлаб турувчи совучгич қурилмаларидан фойдаланиш талаб этилади. Монтаж ишларини бажаришда малакали мутахассис ёрдами керак бўлади.

Тайёр йиғилган музлатгич камераси

Музлатгич қўлга киритишнинг тез ва осон усули бу йиғилган муздатгич камерасини сотиб олишдир. Йиғилган музлатгич камераси – бу пенополиуретан материалидан тайёрланиб маҳкамланган теплоизоляцион панеллар жамланмаси. Бундай камераларнинг афзаллиги шундаки уларни қисмларга бўлиб, янги жойда қайтадан йиғиш осон. Йиғма камера жамланмасига махсус изоляцияланган эшик ҳам киради.

Фермер ва экспортчи корхоналар йиғма камера ҳажми ва ўлчамларини ҳисоблаб чиқиб, музлатгич камераларини сотиб олишлари мумкин. Бундай камераларни 2-3 киши бемалол йиғишлари мумкин.

Йиғма камералар мустаҳкамланиш усулига кўра 2 турга бўлинади:

пластик профилдан ясаладиган шин-паз тури;

эксцентрик қулфли тури.

Эксцентрик қулфли камералар панеллари зич ва мустаҳкам маҳкамланланиши билан ажралиб туради ва улар кўп марта йиғиб-сочишга чидамли бўлади. Шин-паз камералар нарҳи арзон бўлса ҳам, уларни йиғишда герметикдан фойдаланилади. Шин-паз камераларди пластикли маҳкамлагич панелларни жуда ҳам зич қилиб бирлаштиролмайди. Бундай турдаги камералар ўлчамлари 2-3 м дан зиёд бўлмайди.

Эксцентрик қулф камералари ишлаб чиқарувчилар: Astra (Россия), Teledoor, Viessmann (Германия).

Шин-паз пластик маҳкамлагичли камера ишлаб чиқарувчилар: Polair, Aриада, Север (Россия).

Йиғма музлатгич камераси нархи анчагина қиммат бўлса ҳам, талаб этиладиган ўлчамли музлатгичга эга бўлишнинг энг тез ва осон усули.

Музлатгични йиғма-панеллардан ясаш;

Музлатгич камерасини қурилиш панелларидан мустақил йиғиш мумкин. Бунда қанча миқдорда, қандай узунликдаги панелларни сотиб олишни ҳисоблаб чиқиш зарур. Ишлаб чиқарувчилар томонидан панеллар узунлиги 1100-1200 мм қилиб чиқарилади.

Йиғиш жараёни, тўғри ва бурчакли қисмларни маҳкамлаш ҳақидаги маълумотни панель ишлаб чиқарувчилар йўриқномасидан топиш мумкин.

Монтаж жараёнида бурчак қисмларида ташқи ва ички металл қоплама орасида иссиқлик бўшлиқлари (тепловой мостик) ҳосил бўлишига йўл қўймаслик керак.

Сақлаш ҳарорати 0°С градусдан баланд бўлган музлатгичларда кўпинча пол иссиқлик изоляциясисиз қолдирилади. Бу маҳсулотларни музлатгичга юк кўтарувчи техникаларни кириб чиқишини осонлаштиради, иссиқлик изоляцияси учун кетадиган ҳаражатларни камайтиради. Лекин бу ҳолат катта қувватли (тахминан + 20%) совитиш қурилмаларни ўрнатишни талаб этади. Натижада иқтисод қилиб қолинган маблағ шунга сарфланади.

Шунингдек музлатгични сендвич-панеллардан қуришда қўшимча эҳтиёт қисмлари ҳам сотиб олиш зарур. Булар бурчак бирлаштирувчи профиль, герметик, ўлчамлари мос келадиган зич ёпилувчи эшик. Махсус пенополиуретан материалидан тайёрланган иссиқлик изоляцига эга эшиклар сендвич-панеллари ишлаб чиқарувчилардан ёки бошқа корхоналардан сотиб олиб ўрнатилади.

Омборхонани музлатгичга айлантириш;

Бу усулда музлатгич қуришга кам ҳаражат кетса ҳам энг фойдали ечим деб бўлмайди. Омборхона деворларини иссиқликдан изоляция қилиб музлатгичга айлантириш мумкин. Изоляция пенополиуретан материалидан ясалган панелларларни хона деворларига металл маҳкамлагич билан қотириб амалга оширилади. Лекин металл маҳкамлагичлар кўплаб иссиқлик бўшлиқлари ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Бу бўшлиқларда конденсат йиғилади, натижада маҳкамланган қисмларда занглаш пайдо бўлади. Шунинг учун панелларни қотиришда иссиқликдан изоляция қилинган материаллардан, масалан полиамид бириктиргичлардан фойдаланиш тавсия этилади. Лекин бу бириктиргичлар нархи анча қиммат ва ишлатиш қийин.

Шунингдек хона изоляциясини пенопласт плиткалари билан ёки хона деворлари ва шифтига пенополиуретан сепиш йўли билан амалга ошириш мумкин. Бундай ҳолатларда изоляция устини металл қоплама билан ҳимоялаш талаб этилади.

Хона деворларини иссиқликдан изоляция қилиш энг арзон усул бўлиши мумкин, лекин бу ҳолатда музлатгичга қўйилган маҳсулотлар сифатли сақланишига кафолат бериб бўлмайди. Ҳамда бундай усулда қурилган музлатгичлар назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган гигиеник текширувдан ўтмаслиги мумкин


AGROBLOGER канали

holodcatalog.ru

agronet.uz


Report Page