...

...

AGROBLOGER

Занжабил овқат ҳазм қилиш органларига ижобий таъсир кўрсатади. Шамоллашларда қайнатмаси ичилади. Тери касаллигида, бронхиал астмада кенг қўлланилади. Сариқ касаллигида, ич кетишда, метеоризмда буйрак етишмовчилигида, ўт қоп ва қалқонсимон касалликларида тавсия қилинади. Бўғимлардаги ва мушаклардаги оғриқни олади, шишларни қайтаради, ревматизмда, артрит ва артрозда ёрдам беради.

Занжабилни биринчи бўлиб Шарқ мамлакатларида етиштирилган. Унинг илдизи пазандаликда овқатнинг хуштаъмли қилишда жуда қимматли хом-ашё ҳисобланади. 3000 йиллардан бери бу экин кўплаб касалликларнинг даъвоси сифатида ишлатилади, халқ табобатида “ҳаммабоп дори” номини олган.

Занжабил экиш учун ёруғ лекин бир оз сояли жойлар танланиши керак. Чунки, занжабил қуёш нурининг тўғри тушишини хоҳламайди.

Намсевар, лекин жуда намлиги кўп майдонлар занжабил учун яроқсиз ҳисобланади. Ўртача кислотали, енгил унумдор тупроқларда яхши ўсади. Зарур бўлса тупроққа қум аралаштирилади. Нейтрал ёки енгил нордон, механик таркиби енгил тупроқларни маъқул кўради.

Занжабил эрта баҳорда феврал-март ойларида экилади. Пишиши етиштириш шароитига кўра 6 ойдан 10 ойгача давом этади. Мева ҳосил қилмайди, илдизидан кўпаяди. Илдизмевасининг етилганини баргларда кузатилади: барглар қорайиб тўкила бошласа, илдизмевани ковлаб олиш мумкин. Занжабил тугунакларидан кўпаяди.

Занжабил экиш учун илдизи силлиқ қобиқли, бир ози ялтироқ бўлиши керак. Илдизи бир неча соат илиқ сувда ушлаб турилса ўсув куртакларининг уйғониши учун туртки бўлади. Занжабил илдизлери кесилади ва ҳар бир уруғликда 2-3 та кўзчалар қолдирилади. Илдиз кесилган жойларга албатта кўмир кукуни суртилиши лозим, бўлмаса илдиз чириб кетади.

Очиқ майдонларга кўчатлар апрел ойи охири май ойида ўтқазилади. Занжабил қатор ораси 60-70 см, ўсимлик ораси 10-15 см қилиб экилади. Занжабилни кам сув сарфлаб, тез-тез суғориш керак. Ҳар суғоришдан кейин тупроқ культивация ёки чопиқ қилинади.

Ўсимлик бўйи 1,5 метргача етади. Барглари илдиздан ўсиб чиқади ва узунлиги 20 см бўлади, энсиз, учи ўткир, икки қаватли ва тангачалар билан қопланган бўлади. Илдизпоялари серэт, йўғот, энли, тупроқнинг юқориги қатламида жойлашган. Илдизнинг ичи сариқ, толали ва жуда хушбўй бўлади. Пишган илдиз диаметри 2-4 см га етади.

Занжабил барглари сарғайиб ётиб қолгандан кейин тугунак ҳосилини йиғишга киришилади. Ҳосилни йиғишдан 10-12 кун олдин суғориш тўхтатилади. Тугунаклар ковлаб олингандан тупроқдан тозаланиб, яхши шамоллатиладиган бостирмаларда қуритилади.


AGROBLOGER канали

«Мамлакат тараққиёти — Ёшлар нигоҳида» илмий-амалий конференцияси материаллари тўмлами, ТДАУ ассистенти А.Қурбонов

agronet.uz

Report Page