...

...

FERMER

Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими ўринбосари фуқарога ер олиб бериш учун 50 минг доллар пора олган вақтда ушлангани хабар қилинганди. Nasafnews’нинг маълум қилишича, унга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Қайд этилишича, шу йилнинг 4 август куни жиноят ишлари бўйича Қарши туман суди биносида очиқ суд мажлиси ўтказилган. Судда судланувчи У.Й. Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимидан Миришкор тумани ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинлангани айтилган ва у муқаддам ички ишлар органларида ишлаганида Муборак туман ИИБ бошлиғи Х.Б. билан жиноий тил бириктиргани маълум бўлган.

Фуқаролар Ж.Э. ва О.А. чорвачилик кластерини ташкил қилиш учун Миришкор тумани ҳудудидан минг гектар ер майдони ажратилишида ёрдам беришни сўраб, Миришкор туман ҳокимлигига мурожаат қилган. Ўринбосар Миришкор туман ҳудудидан 500 гектар ер ажратиб беришга ёрдам беришини айтиб, бунинг эвазига 40 минг доллари миқдорида, қолган 500 гектар ер майдонини жиноий шериги Х.Б. орқали Муборак тумани «Муборак» МФЙ ҳудудида жойлашган жазони ижро этиш колониясига тегишли бўлган ер майдони ҳудудидан олиб беришини ваъда қилган. Бунинг эвазига яна 40 минг доллар, жами 1000 гектар ер майдони олиб бериши эвазига 80 минг доллар миқдорида пул маблағи беришини талаб қилгани аниқланган.

Суд ҳукмига кўра, У.Й. Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик жиноятига тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) 4-қисмининг «а» банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 3- қисмининг «а» бандида кўрсатилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилган.

Унга нисбатан 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари миқдорида, 108 миллион сўм жарима жазоси ва 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Айбланувчининг шериги, Муборак тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи Х.Б.га 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 213 баравари миқдорида, 57 миллион 510 минг сўм жарима жазоси тайинланган.


FERMER канали

daryo.uz

Report Page