...

...

@AGROBLOGER

Гидрометеорология маркази Ўзбекистонда 20—23 август кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 20-22 август кунлари 32-37, 23 августда 30-35 даража иссиқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлсада, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22, кундузи 20-22 августда 33-38, 23 августда 31-36 даража иссиқ бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ ВА СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 20-22 августда 32-37, 23 августда 30-35 даража иссиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22, кундузи 20-22 августда 33-38, 23 августда 30-35 даража иссиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН ВА ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлсада, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20, кундузи 20-22 августда 30-35, 23 августда 28-33 даража иссиқ бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15, кундузи 20-25 даражагача исийди.


daryo.uz

@AGROBLOGER

Report Page