😳

😳

🌐OLTIARIQ_TV

Туркияда 32 та машина иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

Туркияда 32 та машина иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

Туркияда 32 та автомобил иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 15 киши жиддий жароҳатлар олди. Бу ҳақда Daily Sabah нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси Туркия шимолидаги Эскишаҳар-Бурса трассасида содир бўлган. Бир юк машинаси, иккита йўловчи автобуси, иккита микроавтобус ва 27 та енгил машина ўзаро тўқнашиб кетган.

Воқеага юк машинасидан йўлга оққан ёқилғи сабаб бўлган. Полиция ушбу машина ва унинг ҳайдовчисини қидирмоқда.

Барча жароҳатланганлар шифохоналарга етказилган, ўнлаб одам воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам олган.

Report Page