...

...

@Jizzax

“Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри клубда ислоҳот қилиш учун раҳбариятдан маблағ талаб қилмоқда ва буни Роналдони сотиб юбориш орқали келадиган трансфер суммаси ва ҳужумчининг маошидан тежаладиган пул эвазига амалга оширмоқчи.

Ҳайратланарлиси, бу таклифни жамоадагилар ҳам қўллаб-қувватламоқда, улар португалиялик юлдузнинг кетиши клуб фаолиятига ҳар томонлама ижобий таъсир қилади, деб ҳисоблаяпти.

Роналдонинг ҳозирча қайси клубга ўтиши ноъмалум. Яқинда Килиан Мбаппе “ПСЖ”нинг олти йиллик шартномасини рад этганидан кейин парижликлар унинг ўрнига Роналдони келишини кутганди. Бироқ “ПСЖ” бу трансфер уларга ҳозирча керак эмаслигини маълум қилди.


Футболчи агенти Жорже Мендеш “Манчестер Сити”дан Роналдони сотиб олишни сўрамоқда. Лекин бу таклифга Хосеп Гвардиола ҳозирча муносабат билдиргани йўқ.

Report Page