Абитуриентлар учун зўр янгилик!!!

Абитуриентлар учун зўр янгилик!!!

🌐OLTIARIQ_TV

​Айтайми?

Pic

1-2 балл етмай қолиб, чизиқни тагида турган кўплаб абитуриентлар талаба бўлиш бахтига муяссар бўлишди. Қандай қилиб дейсизми?


Ҳарбийларнинг фарзандлари алоҳида ажратилган давлат грантига киришди. Яъни улар учун умумий квотадан ташқари жой ажратилди, бошқаларга ҳалақит беришмайди.


Аксинча уларнинг бошқаларга фойдаси тегди.


Гап шундаки, ўзи шундоқ ҳам ўқишга кирган ҳарбийларнинг фарзандлари алоҳида грант ўринларига чиқиб кетди. Натижада уларнинг жой бўшаб қолади ва чизиқдан пастдагилар тепага кўтарилади.


Аниқ мисолда айтадиган бўлсам, Юридик университетида ўтиш чизиғи 162,3 балл бўлганди.


Юқорида ТДЮУга 31 нафар ҳарбийларнинг фарзандлари киргани ҳақида маълумот бердим. Шу 31 нафар орасида шундоқ ҳам контракт асосида ўқишга кирганлар бор экан. Энди уларни алоҳида бюджет квотасига олиб ўтиш натижасида 4 та жой очилди ва ўтиш чизиғидан пастда турган биринчи 4 та абитуриент тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинди. Энди улар ҳеч қандай супер-контракт ҳақида бош қотириб ўтирмаса ҳам бўлади.


Бу ўзгаришлар натижасида ТДЮУда ўтиш бали ҳам ўзгарди, яъни аввалгидек 162,3 балл эмас, балки 162,0 балл бўлди. Бу эса ўз навбатида ўқишга кира олмаган бошқа абитуриентларга ҳам фойда келтиради.


Масалан, 158,0 баллдан 158,2 баллгача тўплаган 6 нафар абитуриентлар энди супер-контрактнинг 4 баллик ҳудудга киради ва аввалгидек 25 баробар эмас, атиги 3 баробар контракт тўлайди. Бошқача айтганда шу 6 нафар абитуриент 276 млн 450 минг эмас, 33 млн 174 минг сўм тўлайдиган бўлди. Ҳарбийларнинг фарзандларига берилган имтиёзнинг фойдасидан бу ))


Хуллас, агар Сиз 2-3 балл етмасдан йиқилган бўлсангиз, унда results2018.dtm.uz сайти орқали натижаларингизни қайта текшириб кўринг. Зора “TAVSIYA ETILMAGAN” сўзлари ўрнига “TO'LOV KONTRAKT” деган сўзни ўқисангиз. Бунинг учун эса, дуо қилингки, ишқилиб Сиз топширган ОТМга ҳарбийларнинг фарзандлари кўпроқ топширган бўлсин.

Барчага омад тилайман!



Манбаа: Хушнудбек.уз

Report Page