...

...

AGROBLOGER

Минерал ўғитлар ва гўнгни биргаликда қўллаш уларни алоҳида-алоҳида қўллашдагига қараганда яхши самара беради. Бу биринчидан, гўнг таъсирида тупроқдаги микробиологик жараён фаоллигининг кучайиши ва иккинчидан, минерал ўғитлар таъсирида гўнг ва тупроқдаги органик моддаларнинг тезроқ парчаланиши билан боғлиқдир. Минерал ва маҳаллий ўғитлар биргаликда қўлланилганда, фосфорли ўғитларнинг тупроқ билан мустаҳкам бирикмалар ҳосил қилиши камаяди. Гўнг билан тупроққа маълум миқдорда микроэлементлар келиб тушади, қайсики, микроўғитлар қўллаш муаммосини осонликча ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга. Гўнгнинг парчаланиш жараёнида ажралиб чиқадиган карбонат ангидрид ҳаво таркибига ўтади ва ўсимликларда фотосинтез жараёнининг кучайиши учун хизмат қилади. Минерал ва маҳаллий ўғитларни биргаликда қўллашга айниқса, тупроқда озиқ моддалари концентрациясининг ошиб кетишига ўта сезгир, лекин бутун ўсув даври давомида уларни етарли миқдорда бўлишини талаб қиладиган бодринг, пиёз, маккажўхори каби экинлар талабчандир. 

Гўнг тупроқнинг асосий компонентларидан бўлмиш гумус миқдорига ижобий таъсир курсатади. Тупроқда гумус 

ҳосил бўлиши алмашлаб экиш тури, киритиладиган минерал ва маҳаллий ўғитларнинг 

миқдорига боғлиқдир. Гўнг фонида тупроққа қўшимча равишда азотли ўғитлар киритиш лозим, чунки ўсимликлар биринчи йилда гўнг таркибидаги азотни фосфор ва калийга қараганда жуда кам ўзлаштиради. Хўжаликда маҳаллий ўғитлар миқдори чекланган бўлса, бундай ҳолларда ўғитлаш тизими гўнгсиз, яъни кўпрок минерал ўғитлар билан ўғитлашга асослангани маъқул. 

Бундай ҳолларда органик моддалар заҳираси ўрнини тўлдириш мақсадида кўкат ўғит сифатида оралиқ экинлар экиб, кейин кўк пояси билан ҳайдаб тупроққа аралаштириб юбориш мақсадга мувофиқдир.

ТУРОҚҚА ЎҒИТЛАРНИ КИРИТИШДАН АВВАЛ ҲАЙВОН ГЎНГЛАРИ ТАРКИБИНИ ҲАМ ЭЪТИБОРГА ОЛИШ ЛОЗИМ...

Қорамол гўнги таркибида умумий азот миқдори 0,6%, умумий фосфор миқдори 0,25% ва умумий калий 0,5 фоизни ташкил қилади.

Ерга гўнг солинганда тупроқ унумдорлигининг муҳим шарти бўлган биологик фаолияти кучаяди, берилган минерал ўғитларнинг таъсири ортади.

Одатдаги миқдор бўйича ҳар гектар ерга ўртача 20–30 т гўнг солинади. Қуруқ қўй гўнги таркибида умумий азот миқдори 1,60% умумий фосфор 0,50% умумий калий 1,40 фоиздан иборат.

От гўнгида умумий азот 0,60%, умумий фосфор 0,30%, умумий калий 0,55%, ва парранда қуруқ гўнгида умумий азот 3,40%, умумий фосфор 1,60%, умумий калий 0,80 фоизни ташкил қилади.

1 тонна гўнг таркибидаги азот, фосфор ва калий миқдори эса қуйидагича:

От гўнгида: Азот-6 кг, Фосфор-3 кг, Калий-5 кг.

Қўйнинг қуруқ гўнгида: Азот-16 кг, Фосфор-5 кг, Калий-14 кг.

Мол гўнгида: Азот-4 кг, Фосфор-2,5 кг, Калий-5 кг


AGROBLOGER канали:

@agrobloger

Report Page